Janubiy Afrika Ittifoqi
Жанубий Африка Иттифоқи (африк. Униэ ван Суид-Африка; инглизча: Унион оф Соутҳ Африcа; нидерландча: Униэ ван Зуид-Африка), ЖАИ — 1910-йил 31-майдан 1961-йил 31-майгача мавжуд бўлган Британия Ҳамдўстлигининг доминион қироллиги.
Жанубия Африка Иттифоқи | |
|---|---|
|
Шиор: «Эх Унитате Вирес» «Бирлик - бу куч» | |
| Мадҳия: Файл:"Диэ Стем ван Суид-Африка" перформед ат тҳе Wҳите Ҳоусе ин 1994.ога | |
|
| |
| Пойтахт |
Претория (ҳудудий) Кейптаун (Қонун чиқарувчи) Блумфонтейн (Суд қилувчи) |
| Энг катта шаҳар | Ёханнесбург, Кейптаун, Дурбан ва Претория |
| Расмий тил(лар) | Инглизча, нидерландча ва африкаансча |
| Ҳукумат | Конституцион Монархия |
• Қирол |
Георг В |
| Герберт Гледстаун | |
| Луис Бота | |
• Ташкил Топган |
1910-йил 31-майдан |
• Тугатилган |
1961-йил 31-майгача |
| Майдон | |
• Бутун |
2 045 320 км2 |
| Аҳоли | |
• Рўйхат |
18 216 000 киши |
| Пул бирлиги | Жанубий Африка фунти |
Тарихи


1910-йил 31-майда Британия парламенти томонидан қабул қилинган Жанубий Африка қонуни асосида Жанубий Африка иттифоқи тузилди, унга тўртта Британия мустамлакалари киритилди: Кап колонияси, Натал колонияси, Оранж дарёси колонияси ва Трансваал колонияси. ЖАИ Британия империясининг доминионига айланди.
1915-йилда Германиянинг Жанубий Г'арбий Африкаси Буюк Британия томонидан босиб олинди ва Биринчи Жаҳон урушидан кейин Миллатлар Лигаси мандати сифатида ЖАИ назорати остига о'тди.
1922-йилда Британия Жанубий Африка компанияси назоратини тарк этган Жанубий Родезияда Жанубий Африкага Иттифоқига қо'шилиш бо'йича референдум о'тказилди. Қўшилиш учун овоз берганларнинг 40,6 фоизи, 59,4 фоизи қарши овоз берди. Натижада Жанубий Родезия ЖАИнинг бир қисмига айланиб қолмади, балки Британия империяси таркибида ўзини ўзи бошқарадиган мустамлака бўлди.
1931-йилда ЖАИ учун Миллатлар Ҳамдо'стлиги давлати мақомини та'минловчи Вестминстер қонуни қабул қилинди.
1934-йилда Британияпараст Жанубий Африка партияси ва Бур миллий партиясининг бирлашмасидан иборат Бирлашган партия тузилди. 1939-йилда, Иккинчи Жаҳон уруши бошланиши билан, урушда Жанубий Африка Иттифоқининг позицияси ҳақидаги келишмовчиликлар туфайли урушда қатнашмади. Жанубий Африка партияси урушга Буюк Британия томонида киришни зарур деб ҳисоблади, Миллий партия эса фашистлар Германиясига ҳамдард эди.
1948-йилда Миллий партия сайловларда ғалаба қозонди ва қора танли аҳоли ҳуқуқларини кескин чекловчи апартеид сиёсатини амалга ошира бошлади. Якуний мақсад "оқлар учун Жанубий Африка" ни яратиш эди ва қора танлилар Жанубий Африка фуқаролигидан бутунлай маҳрум бо'лишлари керак эди. Апартеид даврида қора танлилар овоз бериш ҳуқуқидан, ҳаракатланиш эркинлигидан, аралаш никоҳдан ва ҳоказолардан маҳрум бо'лди. Коммунистик партиялар ҳам бутунлай тақиқланди. БМТнинг Жанубий Африка Иттифоқига қарши ко'плаб санксияларига қарамай, ирқий камситиш сиёсати о'з фаолиятини давом эттирди.
1961-йилда Жанубий Африка Иттифоқи Миллатлар Ҳамдо'стлигидан чиқиб, то'лиқ мустақил давлатга айланди (Жанубий Африка Республикаси). Чиқиб кетиш сабаби бошқа Ҳамдо'стлик мамлакатларида апартеид сиёсатини рад этиш эди. Жанубий Африка Республикаси 1994-йилда апартеид тизими тугатилгандан кейингина Ҳамдо'стлик а'золигини тиклади.
Маъмурий бўлиниши
Жанубий Африка Иттифоқи 1910-йилда тўртта Британия колониялари - Кап, Натал, Оранж дарёси ва Трансваалдан тузилган. ХХ аср бошларида охирги иккита мустақил республикалар - Оранж Мустақил Давлати ва Жанубий Африка Республикаси бор эди, аммо 1899-1902 йиллардаги Англия-Бур уруши натижасида Британия империяси таркибига кирди. Жанубий Африка Иттифоқининг доминионлик сифатида яратилиши метрополиядан мағлуб бўлган Бурлар фойдасига катта имтиёз бўлди.
| Расмий номи | Пойтахти | Герби | Ҳудуди, км²[1] | % |
|---|---|---|---|---|
Тҳе Cапе оф Гоод Ҳопе Провинcе Провинсиэ ван диэ Каап диэ Гоэиэ Ҳооп |
Капстад | 717 414 | 58,5 | |
| Натал провинсияси Провинcе оф Натал Провинсиэ ван Натал |
Питермарицбург | 91 610 | 7,5 | |
Провинcе оф тҳе Оранге Фреэ Стате Провинсиэ ван диэ Оранже-Врйстаат |
Блумфонтейн | 129 152 | 10,5 | |
Провинcе оф Трансваал Провинсиэ ван Трансваал |
Претория | 287 996 | 23,5 | |
| Иттифоқ (Умуман) | Претория Капстад Блумфонтейн |
1 226 172 | 100,0 | |
| ||||




