Жанубий Оламушук — Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти Жалолқудуқ туманидаги шаҳарча (1947 йилдан). Туманнинг шимолидаги адирда жойлашган. Яқин темир ё'л стансияси – Гурунчмозордан 6 км. Аҳолиси 6,7 минг кишини ташкил этади (2000), асосан ўзбеклар. Жанубий Оламушук 1943-йили нефт конининг топилиши муносабати билан вужудга келган. Аҳолининг кўпчилиги нефт конида ишлайди. Жанубий Оламушукда 2 та умумий таълим мактаби, тикувчилик фабрикаси, мусиқа мактаби, автокорхона, маданий-маиший хизмат комбинати, савдо шохобчалари, физиотерапия санаторийси бор. Ўрта осиёлик тарихчи Наршахий (Х аср 1-ярми) ҳозирги Жанубий Оламушук яқинида Коҳ қишлоғи бўлгани, унинг ёнида "Работи сарҳанг" қабристони борлигини ёзган.[2]

Жанубий Оламушук
қишлоқ
40°45′30″Н 72°36′39″Э / 40.75833°Н 72.61083°Э / 40.75833; 72.61083
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Андижон вилояти
туман Жалақудуқ тумани
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998
Почта индекс(лар)и 171105 [1]
Автомобил коди 60
Janubiy Olamushuk xaritada
Janubiy Olamushuk
Жанубий Оламушук

Манбалар

  1. ↑ Андижанская область
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил