Janubiy Osiyo

Жанубий Осиё — Осиё қитъаси даги табиий минтақа. Унга Ҳиндистон ва Ҳиндихитой ярим ороллари, Ҳимолай тоғлари, Ҳинд-Ганг текислиги, Малай архипелаги, шунингдек, Ҳинд океанининг шарқий қисмидаги вулкан ва маржон ороллари киради. Майдони 4.5 млн. км². Жанубий Осиёнинг геологик тузилиши ва релефи ҳар хил. Бутун ўлка иқлими муссон сиркулясияси таъсирида. Тропик, субекваториал, экваториал икдим ва ландшафт типлари мавжуд. Ғарбий қисми чўллардан иборат. Ҳайвонот дунёси асосан ҲиндистонМалай фауна областига киради. Жанубий Осиёда (асосан текисликқисмида) тропик экинлар ва шоли етиштириш етакчи ўринда. Жанубий Осиё ҳудудида Бангладеш, Бутан, Непал, Ҳиндистон, Малдив, Покистон, Шри Ланка давлатлари жойлашган. Баъзан Жануби-Шарқий Осиё давлатларини ҳам Жанубий Осиё таркибига киритадилар.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |