Жанубий сандвич ороллари - Атлантика океанининг жанубий қисмидаги вулкан ороллари, Антарктикада. 8 та йирик ва бир неча майда орол ва қоялардан иборат. Майдони 300 км2. Ер юзаси тоғлик (баландлиги 1372 м гача), вулкан жинсларидан тузилган (базалт, туф ва бошқалар), қор ва муз билан копланган. Сўнмаган вулканлар бор. Ҳар хил қуш, тюлен кўп. Қирғоқ яқинидаги сувларда китлар учрайди. Доимий аҳолиси йўқ. 1775-йил инглиз денгизчи сайёҳи Ж. Кук экспедицияси кашф қилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил