Janubiy Turkiston


Жанубий Туркистон (форсча: ترکستان جنوبی; ўзбекча: جنوبی تورکستان; туркманча: جنوبی ترکستان / Гüнорта Тüркистан) ёки Афғон Туркистони (форсча: ترکستان افغان/Торкистâне Афгҳâн; ўзбекча: افغان ترکستانی; туркманча: افغان ترکستانی / Оwган Тüркистани) — ҳозирги Афғонистоннинг ичига тўғри келади. Маркази Балх бўлган ва бутун шимолий Афғонистонни эгаллаб олган ҳудуд. Афғонистоннинг 9 та вилоятини қамраб олган. У ерда асосан ўзбеклар жами Афғонистон аҳолининг 3%-10%ташкил қилади, аммо аҳолини рўйхатга олиш ишончсизлиги доимий миграция ва кўчишлар туфайли аниқ рақамларни айтиш мушкул ва бундан ташқари бу ҳудудларда туркманлар, қирғизлар ҳазора турклари ва тожик халқлари яшайди. Ўзбеклар жанубий ўзбек тилида гаплашади ва туркий ва исломий анъаналар таъсирида маданий урф-одатларни сақлаб қолади . Кўпчилики сунний мусулмонлар бўлиб, диний жиҳатдан уларни кўпчиликни ташкил этувчи пуштунлар ва тожиклар билан бирлаштиради, гарчи уларнинг туркий тили ва маданияти ўзига хослиги турли жамоаларда турлича бўлса ҳам. Айниқса, Кобул каби шаҳарларда тил ва шаҳар ассимиляцияси баъзан бу фарқларни ноаниқлаштиради, чунки баъзи ўзбеклар дарий тилини қабул қилишади ёки ўзбек аҳолиси форс тилида сўзлашувчи аҳолига сингиб кетади.