Janubiy Yevropa


Жанубий Европа, Европанинг жанубида жойлашган минтақа ҳисобланади, бир қатор замонавий таснифларга кўра — Европанинг тарихий, сиёсий, маданий ва географик минтақаси саналади. Жанубий Европага Ўрта ер денгизи ва Пиреней ярим оролида жойлашган давлатлар (Португалия, Испания, Андорра), Монако, Апеннин ярим оролида жойлашган мамлакатлар (Италия, Ватикан, Сан-Марино), Греция, шунингдек, Малта ва Кипр орол давлатлари киради
Баъзан Болқон ярим оролининг давлатлари ҳам Жанубий Европага киради: Хорватия, Черногория, Сербия, Албания, Босния ва Герсеговина, шунингдек, Туркиянинг Европа қисми ва Малта давлатини ҳам ўз ичига олади.
Давлатлар ва пойтахтлар
Давлатлар ва уларнинг пойтахтлари рўйхати:
Босния ва Герцеговина — Сараево
Ватикан — Ватикан
Кипр Республикаси — Никосия[1]
Географик жойлашув
У Алп (Апеннин, Болқон ярим ороли) ва Герсин (Иберия ярим ороли) бурмаланиши натижасида ҳосил бўлган ярим орол ва тоғ минтақа ҳудудларида жойлашган. Жанубий Европа мамлакатларнинг релефи баланд, кўплаб фойдали қазилмалар мавжуд: алюминий, полиметалл, мис, симоб (Испания пирит ва симоб қазиб олиш бўйича етакчилардан бири), уран, темир рудалари, олтингугурт, слюда, газ қазиб олинади.
Иқлими
Жанубий Европа ўзининг иссиқ иқлими, бой тарихи ва иссиқ Ўрта ер денгизи сувлари билан машҳур ҳисобланади.
Жанубий Европа мамлакатлари Франсия, Швейсария, Австрия, Словения, Венгрия, Руминия, Болгария билан чегарадош ҳисобланади. Туркия шарқда Сурия, Озарбайжон, Ироқ, Арманистон, Эрон, Грузия давлатлари билан чегарадош.
Жанубий Европанинг барча мамлакатларида субтропик Ўрта ер денгизи иқлими ҳукмронлик қилади, шунинг учун ёзда +24 °C атрофида илиқ ҳарорат, қишда эса жуда салқин, +8 °C атрофида иқлим кўрсатгичларини ташкил этади. Ёғингарчилик етарли даражада, йилига 1000-1500 мм ёғин тушади.
Табиати

Жанубий Европа деярли бутунлай Ўрта ер денгизи қирғоғида сақланиб қолган қаттиқ баргли доимий яшил ўрмонлар ва буталар зонасида жойлашган.
Ҳайвонот дунёси: европа елики, силовсин, тог 'эчкиси, тулки, бўри, бўрсиқ, енот каби ҳайвонот дунёси вакиллари учрайди.
Ўсимлик дунёси: қулупнай, дуб, зайтун, узум, чинор, сарв, каштан, қорақайин, шох, арча, қарағай, арча, шунингдек, бир қатор бошқа дарахт ва бута турлари ва бошқа ўсимлик турлари кенг тарқалган.
Аҳолиси
Аҳоли зичлиги юқори, 1 км² га 100 ёки ундан ортиқ кишини ташкил этади. Кенг тарқалган дин — христианлик (католиклик), Туркияда эса ислом дини кенг тарқалган..
Жанубий Европа давлатларининг урбанизация даражаси (2014 -йил БМТ маълумотлари кўра[2]):
Греция — 78 %
Испания — 79 %
Италия — 69 %
Малта — 95 %
Португалия — 63 %
Сан-Марино — 94 %
Ушбу мамлакатларда табиий ўсиш ҳам жуда паст кўрсатгични ташкил этади.
Греция — 0,1
Испания — 0
Италия — (-0,1)
Малта — 0,4
Португалия — 0,1
Сан-Марино — 0,4
Бундан хулоса қилишимиз мумкинки, бу мамлакатларда „миллатнинг қариши“ ҳолати кузатилмоқда.
Миллий хўжалиги
Кўпгина мамлакатларда тоғ- кон саноати, қишлоқ хўжалиги, тоғ ва яйлов чорвачилиги, машина ва жиҳозлар, газлама, чарм ишлаб чиқариш, узум ва ситрус мевалар етиштириш кенг тарқалган. Туризм жуда кенг тарқалган. Испания туризм бўйича дунёда иккинчи ўринда (Франсия биринчи ўринда). Ихтисослашувнинг асосий тармоғи, халқаро туризмдан ташқари, қишлоқ хўжалиги, хусусан, бу ҳудуд узум, зайтунга бой ҳисобланади, дон ва дуккакли экинлар етиштиришда анча юқори кўрсатгичларга эга (Испания — 22,6 миллион тонна, Италия — 20,8 миллион тонна), шунингдек, сабзавот ва мевалар (Испания — 11,5 млн.т., Италия −14,5 млн.т.) етиштиради. Қишлоқ хўжалигининг устунлигига қарамай, саноат рҳам яхши ривожланган, хусусан Генуя, Турин ва Милан шаҳарлари Италиянинг асосий саноат шаҳарлари ҳисобланади. Шуни таъкидлаш керакки, улар асосан шимолда, Ғарбий Европа мамлакатларга яқинроқ жойлашган.
Ички сувлари
Европанинг жанубий қисмида тоғли релеф ва қуруқ ёзли субтропик иқлим дарёлар тармоғининг шаклланиши учун ноёб шароитларни яратиб берган.
Дарёлар ҳавзасининг ташкил топишида асосан релеф муҳим омил ҳисобланади ва релеф негизида баланд қор ва музликлардан тўйинадиган дарёлар Испания ва Италия ҳудудларида бошқа ҳудудларга қараганда жуда кўп ҳисобланади
Дарёларнинг сув режими сув оқимининг кескин ўзгариши билан узвий боғлиқдир. Қишда, ёмғир пайтида улар сув билан тўлиб-тошиб, кўп миқдорда сел ҳодисаларини ва антропоген ландшафтга жиддий таъсир кўрсатади.
Ёзда, деярли ёғингарчилик бўлмаган даврда дарёлар саёз бўлади. Ёзги ва қишки даврлар орасидаги сув оқимидаги фарқ 1:100 ёки ҳатто 1:200 бўлиши мумкин (масалан, Эбро дарёси). Жанубий Италия ва Грециянинг кичик дарёлари ёзда бутунлай қуриб қолади ва бу дарёлар мавсумийлик ҳаректерига эга ҳисобланади.
Манбалар
- ↑ Географически остров Кипр находиця полностю в Азии, однако исходя из историко-културних и политических критериэв может причисляця к эвропейским государствам.
- ↑ „Перспективы урбанизации в мире“. 2019-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 20-октябр.