Жанубий буг (украинча: Півде́нний Буг) — Украинанинг жан.ғарбидаги дарё. Узунлиги 806 км. Ҳавзасининг майд. 63,7 минг км2. Волин-Подолия қирларидан бошланиб, Қора денгизининг Буг лиманига куйилади. Мавсумий қор ва ёмғирлардан сув олади. Ўртача сув сарфи қуйилиш жойида 90 м3/сек. Суви суғоришга сарфланади. ноябрнинг бошидан январнинг ўрталаригача музлайди. Асосий ирмоқлари: ўнгда — Бакшала, Волк, Згар, Ров, Кодима, Савранка, Чичиклея, чапда — Соб, Синюха, Мертвовод, Ингул. Винница ш. яқинида ва Вознесенск ш.дан кема қатнайди. Ж. б. соҳилида Мйколаив, Первомайск, Винница, Гайворон, Хмелницкий ш.лари бор. ГЕС қурилган.[1]

Жанубий буг
украинча: Півде́нний Буг


Давлат

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил