Janubiy qutb

Жанубий қутб — Ер айланишининг фараз қилинадиган ўқи, Жанубий ярим шарда ер юзаси билан кесишган нуқта. Жанубий қутб Антарктиданинг Тинч океан қирғоғига яқин қисмида 280 м баландликда жойлашган. Бу ерда музнинг қалинлиги 2810 м га етади. Ер юзасидаги ҳар қандай нуқта Жанубий қутбга нисбатан жойлашган бўлиб, ҳар доим шимолий йўналишда бўлади. Жанубий қутб атрофида иқлим жуда ҳам совуқ, муттасил шамол ва изғирин, бўрон бўлиб туради. Ҳавонинг ўртача температураси 1957—61 йилларда —48,6°, энг паст температура —78,9° бўлган. Қутб куни қарийб 179 сутка давом этади (23-сентабр дан 20—21-мартгача). Р. Амундсен бошчилигидаги норвег экспедицияси 1911-йил 14-декабрда биринчи бўлиб Жанубий қутбга етиб борган.[1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |