Janubiy xitoy platformasi
Жанубий хитой платформаси — токембрий даври платформаси, Янсзи дарёсининг куйи оқими ҳавзасида жойлашган. Платформадаги антеклизаларда палеозой ётқизиқларининг ғилофи сақланган. Мезозой эрасида кучли тектономагматик фаоллашиш бўлган. Ж. Х. п. Хитой-Корея платформасидан Синлин тоғининг бурмаланган минтақаси орқали ажралган. Ж. Х. п.нинг токембрий кристалли замини (гнейслар, метаморфик сланецлар) Янсзи дарёсининг жан.даги Хунан ва Сзянси провиницияларида ер юзасига чиқиб қолган. Ж. Х. п.нинг кўп қисми кечки протерозой (синий ётқизиқлари), палеозой ва триас (денгиз ётқизиқлари: оҳактошлар, қумтош, гилли ва карбонатли қатламлар), шунингдек, перм, юра, бўр даври континентал кўмирли ётқизиқлардан иборат чўкиндилар ғилофидан ташкил топган. Ж. Х. п. бўр даврида шиддатли деформацияланган. Платформанинг шарқий қисмидаги гранитларда волфрам, қалай, сурма, симоб ва б. конлар, унинг чўкинди ғилофида эса боксит, темир, марганец, тошкўмир, ёнувчи сланец, нефт ва туз конлари мавжуд.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |