Jaroslav Seifert
Жарослав Сеиферт (1901.23.9, Прага яқинидаги Жижков шаҳри — 1986.10.1) - чех шоири. 1920-йил "Тўққизлар гуруҳи" номли авангардизм кайфиятидаги адабий тўгарак очган. "Поэтизм" услуби С.нинг дастлабки китобларида сезилади ("Кўзлари ёшли шаҳар", 1921; "Муҳаббатнинг ўзи", 1923; "Асал ойи", 1925; "Булбул ёмон куйлаяпти", 1926). Кейинчалик унинг асарлари мавзуси ўзгариб, пролетар шеъриятидан чекинган. 1929-йилда компартиядан чиққан, манифест ёзиб, унда компартиянинг сензура сиёсатини қоралаган, сиёсий нашриётлар билан ҳамкорликни тўхтатган ва социалдемократик партияга кирган. Шундан сўнг сиёсатдан ташқаридаги мавзулар: умуминсоний қадриятлар, муҳаббат, болалик ва бошқа ҳақида ижод қилган. 1977-йил яна сиёсий жараёнларга аралашиб, сензурани йўқотиш, ёзувчиларнинг эътиқод учун таъқиб қилиниши, шунингдек, уларни ноқонуний равишда қамокхоналарга ташлашни қоралаб чиққан. 1980—83 йиллар С.нинг асарлари, асосан, инглиз тилига таржима қилиниб, Англия ва АҚШда тарқатилган. "Божена Немсова елпиғичи" (1940), "Лойнинг дубулғаси" (1945) ва бошқа тўпламлари Прага қўзғолони, Чехословакиянинг фашистлар истилосидан озод қилинишига бағишланган. Урушдан кейинги асарлари — "Моцарт Прагада" (1946), "Онажон" (1954), "Бола ва юлдузлар" (1956), "Қўнғироклар ясаш" (1967) ва бошқа Нобел мукофоти лауреати (1984).[1]
| Жарослав Сеиферт |
|---|
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |