Jaslar TV
| Жаслар ТВ | |
|---|---|
| Жаслар ТВ логотипи | |
| Тури | Телеканал (нодавлат, ёшлар учун) |
| Жойлашуви | Нукус, Қорақалпоғистон |
| Эфир тили | Қорақалпоқ тили |
| Иш бошлаган санаси | 2018-йил 21-январ |
| Асосчиси | Бахитбек Элманов |
| Вебсайти | жаслар.тв |
Жаслар ТВ — Нукусда фаолият юритадиган, қорақалпоқ тилида эфирга узатиладиган нодавлат ёшлар телеканали. Телеканал 2018-йил 21-январда Қорақалпоғистонда иш бошлаган, бу республикадаги биринчи нодавлат телеканал бўлган[1].
Тарихи
Телеканал Нукус ФМ радиосининг асосчиси, ўқитувчи ва журналист Бахитбек Элманов ташаббуси билан очилган. У радио қошида ёшларга мўлжалланган телеканал очишни ният қилган эди. Дастлаб телеканал уч ой давомида синов режимида эфирга узатилган, 8-мартдан бошлаб эса бошловчилар тайёрлаган кичик рукнлар эфирга чиқа бошлаган. Дастлабки кўрсатувлар орасида „Мен жавоб бераман“ ва „Тет-а-тет“ бўлган, кейинчалик „Жаслар ливе“ ва эстрада қўшиқчилари ҳақида „Юлдузлар ҳақида“ кўрсатувлари пайдо бўлган.
Манбалар
- ↑ „Қорақалпоғистонда янги «Жаслар — ТВ» телеканали иш бошлади“. 2020-йил 13-октябрда асл нусхадан архивланган.