Жасур Биродарович Абдураимов (русча: Абдураимов, Жасур Берадорович; 1972-йил 1-май) – Ўзбекистонлик нафақадаги футболчи ва футбол мураббийи. Фаолияти давомида Тошкентнинг „Пахтакор“ ва Наманганнинг „Навбаҳор“ каби таниқли жамоаларда ўйнаган.

Жасур Абдураимов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жасур Биродарович Абдураимов
Таваллуд санаси 1972-йил 1-май (1972-05-01) (54 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР
Бўйи 198 cм (6 фт 6 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Вазни 85 кг
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1990 Шахтёр 11 (0)
1991 Пахтакор
1991 Умид Тошкент 48 (7)
1992 Навбаҳор 23 (0)
1993 Мелака ТМФК
1993 МҲСК 27 (2)
1994 Сўғдиёна 12 (0)
1994 МҲСК 2 (0)
1996 Пахтакор 15 (1)
1997 Зарафшон 14 (0)
1997 Пахтакор 2 (0)
1999 Бухоро 4 (0)
2000—2001 Сурхон 36 (0)
Бошқарган клублари
2015—2016 Ўзбекистон У20
2016—2017 Ўзбекистон У23
2016—2017 Пахтакор-2
2017 Пахтакор
2017—2021 Пахтакор ассистент
2021 Металлург Бекобод
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Ҳаёти

Футболчилик фаолияти

Жасур фаолиятини дастлаб Ангреннинг „Кончи“ жамоасида таркибида бошлаган. Кейинчалик Тошкентнинг „Пахтакор“ ва „Умид“, Наманганнинг „Навбаҳор“, 1993-йилда Малайзиянинг „Мелака ТМФК“, Тошкентнинг „МҲСК“ Жиззахнинг „Сўғдиёна“, Навоийнинг „Зарафшон“, „Бухоро“ клублари таркибида ўйнаган.

Фаоилятини 2001-йил мавсум якунида Термизнинг „Сурхон“ жамоаси таркибида ўйнаган.

Мураббийлик фаолияти

2015-2017-йиллар оралигида Ўзбекистон У20 ва Ўзбекистон У23 терма жамоасида фаолият олиб борган[1][2][3][4][5]. 2017-йил 28-апрелда „Пахтакор“ жамоасида вақтинчалик бош мураббий сифатида тайинланган[6]. 2017-йил 21-июнда „Пахтакор“ жамоасига Шота Арваладзе бош мураббий этиб тайинланганидан сўнг Жасур, Шота бошчилигидаги мураббийлар шатабида ёрдамчи мураббий сифатида 2021-йилгача фаолият юритган[7][8][9].

2021-йил 16-мартда Бекободнинг „Металлург“ жамоаси билан шартнома имзолаган ва жамоанинг бош мураббийи бўлган[10]. 2021-йил 15-октябрда Бекобод жамоаси бош мураббийлигидан кетган[11][12].

Шахсий ҳаёт

Жасур спортчилар оиласида туғилган. Отасини таниқли футбол мутаҳасиси ва собиқ футболчи Биродар Абдураимов. Жасурнинг акаси Азамат ва укаси Баҳодир ҳам таниқли футболчилар бўлишган. Унинг Нигина Абдураимова теннис спорти билан шуғилланади.

Ютуқлар

Футболчи сифатида

Манбалар

  1. ↑ „Жасур Абдураимов бошчилигидаги О'збекистон У-23 терма жамоаси Хитойга этиб борди“.
  2. ↑ „О'збекистон У-19 - Бутан У-19 - 7:0“.
  3. ↑ „Жасур Абдураимов: “Барча рақибга бирдек муносабатдамиз”“ (2015-йил 1-октябр).
  4. ↑ „Жасур Абдураимов Марказий Осиё Футбол Ассоcиаcиаси кубогида қатнашадиган жамоа таркибини малум қилди“ (2016-йил 1-август).
  5. ↑ „О'збекистон ёшлар терма жамоаси эттинчи бор Осиё чемпионатида иштирок этади“ (2015-йил 7-октябр).
  6. ↑ „Жасур Абдураимов вақтинча "Пахтакор" бош мураббийи вазифасини бажаради“ (2017-йил 28-апрел).
  7. ↑ „Жасур Абдураимов шу ҳафтада ўз ўрнини Шота Арвеладзега бўшатади“ (2021-йил 17-июн).
  8. ↑ „"Пахтакор"даги сукунат қачонгача давом этади?“ (2021-йил 21-сентябр).
  9. ↑ „Интервью. Жасур Абдураимов - терма жамоадаги фаолияти, Адебайорнинг келиши, Шота Арвеладзе ҳамда ОЧЛ ҳақида“ (2020-йил 9-январ).
  10. ↑ „Расмий хабар: Жасур Абдураимов – “Металлург” бош мураббийи!“ (2021-йил 16-март).
  11. ↑ „Эшитдик-да! Жасур Абдураимов "Металлург" бош мураббийлигидан кетди“ (2021-йил 15-октябр).
  12. ↑ „"Металлург" бош мураббийи Жасур Абдураимов истеъфога чиқди“ (2021-йил 28-октябр).

Ҳаволалар