Jasur Alijonov
Жасур Алижонов (1988-йил 12-май, Тошкент, Ўзбекистон ССР) – ўзбек аралаш яккакурашлари бўйича мураббий, собиқ профессионал боксчи. Енгил вазнда кикбоксчи[1], кикбоксинг ва аралаш яккакурашлар бўйича спорт устаси[2].
| Жасур Алижонов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1988-йил 12-май Тошкент, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | спортчи, мураббий |
Ҳаёти
Жасур Алижонов 1988-йил 12-майда Тошкент шаҳрида туғилган. 12 ёшида кикбоксинг ва бокс билан шуғуллана бошлаган. 2008-йилда профессионал боксда дебют қилган[3]. Унинг профессионал миқёсдаги илк ғалабаси 2008-йил 5-май куни Абдуманап Қўчқоров устидан қозонилган. 8 та жангдан сўнг жароҳати туфайли фаолиятини тугатишга мажбур бўлган[4].
2013-йилда бокс бўйича ўрта вазн тоифасида Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлиб, Ўзбекистон кубогини қўлга киритади. Бир пайтлар Ўзбекистон терма жамоаси сафида бир қанча йирик халқаро мусобақаларда иштирок этган. Жумладан, у Тошкентдаги Сидней Жексон мемориалида бронза медалини қўлга киритган. Херсондаги Николай Мангер мемориалида чорак финалга чиқиб, Украина вакили Евгений Хитровга ютқазган. Олма-Ота шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида мамлакат шарафини ҳимоя қилган. Унда 75 кг вазн тоифасида у турнир жадвалидаги дастлабки учта рақибидан муваффақиятли ўтиб кетади. Лекин, тўртинчи чорак финал учрашувида эса россиялик Артём Чеботаревдан техник нокаут билан мағлуб бўлади.
2014-йилги Ўзбекистон чемпионатида ўрта вазн тоифасида чорак финалда тўхтаб, совриндорлар қаторига кира олмади.
2015-йилда Ўзбекистон миллий чемпионатининг бронза медали совриндори бўлди. Андижон шаҳрида ўтказилган „Олтин водий“ халқаро турнирида энг яхши натижа қайд этади. Асқар Қулибоев совринлари учун Атирауда ўтказилган халқаро турнирда чорак финалда россиялик боксчи Владислав Федюринга ютқазиб қўйган.
Фаолияти
Алижонов профессионал фаолиятини якунлагандан кейин, кикбоксинг ва ММА (аралаш жанг санъати) бўйича профессионал мураббийлик фаолиятини бошлайди. Фаол фаолиятидан сўнг дарҳол Легион Фигҳт Cлубда янги фаолиятини бошлаган. У ерда Маҳмуд Муродов[5][6][7] (УФC жангчиси[8]) ва Рамазон Темуровни[9] тайёрлаган.
Манбалар
- ↑ „«Жар»да ўтган кикбоксинг бўйича чемпионатдан сўнг шифохонага тушган 17 ёшли спортчи чуқур комада“ (уз). Хабар.уз. 2022-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-декабр.
- ↑ „Яхши спортчи бўлиш мумкин, лекин яхши инсон бўлиш қийин, Ўзбекистонга ММА спорти ҳали ҳам кириб келмаган бўларди, агар… - ММА мураббийи билан суҳбат“ (уз). Хабардор.уз. 2022-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-декабр.
- ↑ „БохРеc: Эвент“ (эн). БохРеc. 2022-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-декабр.
- ↑ 2020-05-29 14:46:00. „ММА тарихидаги энг кучли жангчи ким? Ўзбек ММА вакиллари жавоб берди“ (уз). Спорц.уз (2020-йил 29-май). Қаралди: 2022-йил 24-декабр.[сайт ишламайди]
- ↑ „Жасур Алижонов УФC 280 турнирида Маҳмуд Мурадовнинг бурчагида ишлайди“ (уз). Оламспорт.cом. 2022-йил 15-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-декабр.
- ↑ „Маҳмуд Муродов: «ММА тарғиботини Тошкент билан чеклаб қўймаймиз» — «Мурадов Профессионал Леагуэ» олдидан матбуот анжумани (интервю)“ (уз). Стадион.уз. 2022-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-декабр.
- ↑ 2020-10-29. „Маҳмуд Муродов неча кунлик карантинга олинди?“ (уз). Спорц.уз (2020-йил 29-октябр). Қаралди: 2022-йил 24-декабр.[сайт ишламайди]
- ↑ „Махмуд Мурадов: Могли бы провести совместный турнир в Казахстане с лигой ОCТАГОН. Ждем УФC в Узбекистане“ (ру). Проспорц.кз. 2022-йил 27-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 27-декабр.
- ↑ „"Жаско Коач" ва Рамазон Темиров Жасур Мирзамуҳаммедовнинг маг'лубиятига муносабат билдиришди“ (уз). Оламспорт.cом. 2022-йил 24-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-декабр.
Ҳаволалар
- Жасур Алижанов – профил на сайте Тапологй.cом