Зиёсферада исми Жасур ва фамилияси Ҳасанов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Жасур Ҳасанов (1983-йилнинг 2-августида туғилган) – ўзбекистонлик профессионал футболчи, қанот вингери ва ярим ҳимоячи ампуласида ўйнайди[1].

Жасур Ҳасанов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жасур Орзиқулович Ҳасанов
Таваллуд санаси 1983-йил 2-август (1983-08-02) (43 ёш)
Таваллуд жойи Жиззах, Ўзбекистон
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Сўғдиёна
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1999—2002 Сўғдиёна 57 (2)
2003—2004 Навбаҳор 47 (7)
2005—2007 Машъал 40 (4)
2007—2010 Бунёдкор 94 (10)
2010—2011 Лахвия 27 (5)
2011—2012 Қатар.СК 11 (0)
2012 Эмиратес 9 (1)
2012—2013 Бунёдкор 32 (4)
2014—2016 Локомотив 53 (7)
2016—2017 Қизилқум 29 (1)
2017—2018 Насаф 25 (1)
2018—2019 ОКМК 25 (3)
2019—2023 Сўғдиёна 79 (7)
2024 Бухоро 24 (0)
Миллий терма жамоа
2007—2018 Ўзбекистон 53 (2)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Ҳасанов футболчилик фаолиятини 16 ёшида Жиззахнинг „Сўғдиёна“ футбол клубида бошлаган. 2003-йилги мавсум олдидан Ўзбекистоннинг бошқа жамоаси – Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоасига ўтди. Икки йилдан сўнг Муборакнинг „Машъал“ жамоасига келиб қўшилди. Муборакликлар сафида илк бор Осиё чемпионлар лигасида қатнашди ва халқаро майдонда дастлабки голларини киритди. 2008-йилда Тошкентнинг „Бунёдкор“ жамоаси билан шартнома имзолади. Бу жамоа сафидаги илк мавсумидаёқ Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди. У бу муваффақиятни кейинги икки йил ичида такрорлади. 2010-йилда Қатарнинг „Лаҳвия“ клубига ўтди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги дебютини 2007-йилда ўтказган. Терма жамоа билан ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионати саралашида иштирок этди. 2011-йилда Осиё Кубогига чақирилган. Ўзбекистонликлар ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, мусобақада тўртинчи ўринни олишди.

Бунёдкор

Ҳасанов 2007-йилда Ўзбекистон Лигаси кумуш медаллари совриндори бўлган бўлган „Бунёдкор“ билан шартнома имзолади. У тез орада жамоанинг асосий аъзосига айланди ва „Бунёдкор“ни 2008-йилда, 2009 ва 2010-йилларда эса илк бор Ўзбекистон Лигаси чемпионлигига олиб келди. 2009-йилда у Ўзбекистонда йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун учинчи ўринни қўлга киритди,[2] жамоадоши Ривалдо ва Одил Аҳмедовга ютқазди.

Лахвия

2010-йилда Ҳасанов Қатарнинг „Лаҳвия“ клубига ижарага берилди. Ҳасанов уларга клуб 1-лигага чиққан биринчи йилида Қатар Юлдузлар лигасида илк бор чемпион бўлишларига ёрдам берди. 2011-йилнинг 7-июлида Ҳасанов „Лаҳвия“даги ижара муддати тугаганидан кейин „Бунёдкор“га қайтгани маълум бўлди[3].

Қатар СC

2011-йилнинг 24-августида Ҳасанов бошқа клуб – Қатар СC клубига 1 йиллик шартнома асосида ижарага берилгани яна ОАВда тасдиқланди. Қатар СC раиси Носир Ал Тани келишувдан мамнунлигини билдирди. Ўтган мавсумда „Лехвия“ билан бир қатор яхши ва барқарор ўйин кўрсатган Ҳасанов билан шартнома имзолаганимиздан жуда хурсандмиз. У Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам энг яхши ўйинчи. У катта муваффақиятга эришишига ишончимиз комил", – деди расмий Қатар СC вакили[4]. У жамоада доимий бошланғич ўн бир ўринни эгаллай олмагач, клубни тарк этди[5].

Халқаро

Хасанов футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасида 2007-йилдан буён ўйнаб келмоқда, у 2007-йилнинг 22-август куни Украина терма жамоаси билан ўйинда миллий терма жамоада дебют қилган.

2011-йил (5та ўйин, ярим финалчига айланган) ва 2015-йил (2та ўйин) Осиё кубогининг финал турнирларида иштирок этган.

Халқаро голлар

№ Сана Стадион Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобоқа
1 2011-йил 2-январ Шаржа стадиони  Иордания 2-2 Дуранг Ўртоқлик учрашуви
2 2012-йил 8-июн Cамилле Чамоун стадиони, Байрут  Ливан 1-1 Дуранг 2014-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши

Ютуқлар

Жамоавий

Индивидуал

Манбалар

  1. ↑ „20 йилдан бери тўхтамаётган жиззахлик афсона“. 2022-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-ноябр 2022-йил.
  2. ↑ „Журналисты назвали лучшего футболиста и тренера“ (26-декабр 2009-йил).
  3. ↑ „ФCБунёдкор - Жасур Ҳасанов ис баcк то "Бунёдкор"“. www.фcбунёдкор.cом. 2011-йил 7-октябрда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ „Ҳасанов Жоинс Қатар СC“. ҚФА (2011-йил 24-август). 2011-йил 2-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 25-август.
  5. ↑ „Геинрикҳ, Ҳасанов мове то Эмиратес“. уздаилй.cом (2012-йил 30-январ). 2017-йил 5-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 10-феврал.
  6. ↑ „Денисов, Яхшибоев, Шацких, Насимов ёхуд чемпион легионерларимиз ҳақида“. 2023-йил 14-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 14-май.
  7. ↑ „Жасур Ҳасановнинг ЦСКА дарвозасига киритган тўпи ОФК кубоги гуруҳ босқичининг энг чиройли голлари қаторидан ўрин олди“. 2022-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 13-ноябр 2022-йил.

Ҳаволалар