Jasur Jumayev
Жумаев Жасур Алимбоевич – ўзбекистонлик ҳунарманд, давлат ва жамоат арбоби. Ўзбек сомон санъати устаси.
| Жасур Алимбоевич Жумаев | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1984-йил 24-декабр |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Миллий рассомлик ва дизайн институти |
| Касби | рассом |
| Дини | Ислом |
| Болалари | 2та |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
1984-йил 24-декабрда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Сижжак қишлоғида туғилган. 1997-йилдан айрим сабабларга кўра 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс сифатида имконияти чекланганлар аравачаси ёрдамида ҳаракатланади. 16 ёшидан ҳунармадчиликнинг сомон санъати йўналишига қизиқиб, шу соҳа билан шуғуллана бошлаган. 2009-йилдан буён Республика „Ҳунарманд“ уюшмаси аъзоси. 2018-йилдан буён Ўзбекистон Бадиий Академияси ҳузуридаги Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси.
2017-йилда Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси аъзолигига қабул қилинган. 2022-йилдан ҳозиргача Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси. 2024-йилда Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди[1][2].
Меҳнат фаолияти
2008—2012 – Миллий рассомлик ва дизайн институти бакалар босқичи талабаси.
2012—2014 – Миллий рассомлик ва дизайн институти магистри.
2014—2017 – Миллий рассомлик ва дизайн институти „Реклама ва амалий графика“ кафедраси ўқитувчиси.
2017—2020 – Миллий рассомлик ва дизайн институти „Реклама ва амалий графика“ кафедраси катта ўқитувчиси.
2020-йилдан – Миллий рассомлик ва дизайн институти „Амалий графика“ кафедраси доценти.
Мукофотлари
2012-йилда „Ўзбекистон белгиси“ кўкрак нишони совриндори бўлган.
2015-йилда „Жасорат“ медали билан мукофотланган.
2015-йилда „Этироф-2015“ мукофоти совриндори, йилнинг энг яхши ҳунарманди[3].
2020-йилда Ўзбекистон Президенти томонидан таъсис этилган „Миллий маданиятимиз ва санъатимиз ривожига қўшган ҳиссаси учун“ мукофоти билан рағбатлантирилди[4].
Манбалар
- ↑ „Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатидан 64 нафари қайта сайланди. Рўйхат“.
- ↑ „Тарихимизда илк бор ногиронлиги бўлган фуқаромиз Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланди — Президент“.
- ↑ „“Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими.“. 2024-йил 21-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 19-ноябр.
- ↑ „МТВ Шоw - Жасур Жумаев ва Равшан Собиров #41 (07.02.2017)“.
Ҳаволалар
- Жасур Жумаев Инстаграм саҳифаси
- Жасур Жумаев Фаcебоок саҳифаси
- Видео ЁуТубеда