Жасур Алимжанович Ризаев — ўзбекистонлик олим, тиббиёт фанлари доктори, профессор[1]. Тошкент давлат стоматология институтининг собиқ ректори. Ҳозирда, Ўзбекистондаги илк олий таълим муассасаларидан бири — Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори.[2] Тиббиёт бўйича 3 монография ва олий таълимнинг тиббиёт соҳасидаги талабалар учун мўлжалланган кўпгина дарслик ва ўқув-қўлланмалар муаллифи.

Ризаев Жасур Алимджанович
РекторСамарқанд давлат тиббиёт институти ректори
Мансаб даври
2020-йил
Тошкент давлат стоматология институти ректори
Мансаб даври
2016-йил – 2020-йилгача
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1974-йил 27-июн (1974-06-27) (52 ёш)
Тошкент, ЎзССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон

Биографияси

Ризаэв Жасур Алимжанович 1974-йил 27-июнда Тошкент шаҳрида ишчилар оиласида туғилган. 1991-йилда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 254-сонли ўрта мактабни олтин медал билан тугатган. 1996-йилда Тошкент биринчи тиббиёт институтини тамомлагаган. 1996-йилдан шу институтнинг ортопедик стоматология кафедраси ходими ва поликлиникада интернатура шифокори; 1998-йилдан институтининг терапевтик стоматология кафедрасида катта лаборант; 2000—2007-йилларда ёрдамчи сифатида ўз фаолиятини давом эттирган. 2005—2007-йилларда Тошкент тиббиёт академияси талабалар касаба уюшма ташкилотининг раиси бўлган.

2006-йилда „Периодонтит курсининг клиник ва функционал кўрсаткичлари ва даволаш хусусиятлари“ мавзусида номзодлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. 2007-йилдан бошлаб у терапевтик стоматология кафедрасида доцент лавозимида ишлаган, иш жараёнида беморларга ёрдам бериш кўникмаларини мукаммал эгаллаган. 2007-йилда Тошкент тиббиёт академиясининг 3-клиникаси бош шифокорининг ўринбосари, 2009-йилда Тошкент шаҳридаги Учтепа тиббиёт бирлашмасининг раҳбари[3], 2011-йилда Тошкент тиббиёт академиясининг 3-клиникаси бош шифокори лавозимларига тайинланган[4].

2015-йилда „Комплекс ижтимоий-гигиэна тадқиқотлари асосида Ўзбекистон аҳолисида периодонтал касалликларнинг олдини олиш бўйича консепсия ва дастурларни ишлаб чиқиш“ мавзусида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

2016-йил 26-августдан 2020-йилгача Тошкент давлат стоматология институти ректори[5]. 2020-йил Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори билан Самарқанд давлат тиббиёт институтининг ректори этиб тайинланди[6].

Фахрий унвонлар

  • Бухоро давлат тиббиёт институтининг (Ўзбекистон) фахрий профессори - 2019-йил.
  • И.И.Мечников номидаги Шимолий-Ғарбий давлат тиббиёт университетининг (Россия) фахрий профессори - 2021-йил.
  • С.Д.Асфендияров номидаги Қозоқ миллий тиббиёт университетининг (Қозоғистон) фахрий профессори - 2021-йил.
  • М.Ф.Владимирский номидаги Москва вилояти илмий-тадқиқот институтининг (Россия) фахрий профессори - 2023-йил.
  • Ижевск давлат тиббиёт академиясининг (Россия) фахрий профессори - 2023-йил.
  • Н.Н.Бурденко номидаги Воронеж давлат тиббиёт университетининг (Россия) фахрий профессори - 2024-йил.
  • Беларус давлат тиббиёт университетининг (Беларус) фахрий доктори (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-12-27 санасида архивланган) - 2024-йил.
  • Шинчжон тиббиёт университетининг (Хитой) фахрий профессори - 2024-йил.
  • Академик Э.А номидаги Перм давлат тиббиёт университетининг (Россия) фахрий профессори - 2024-йил.

Илмий унвонлар

  • Халқаро экология, инсон ва табиат хавфсизлиги фанлар академиясининг (МАНЕБ, Россия) ҳақиқий а’зоси (академик) - 2022-йил.

Медаллар ва мукофотлар

  • "Соғлиқни сақлаш а’лочиси" нишони, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013-йил 6-ноябрдаги 455-сонли буйруғига мувофиқ топширилган.
  • "Мустақилликнинг 20 йиллиги" нишони, Ўзбекистон Республикаси мустақиллик юбилейи шарафига берилган.
  • "Мустақилликнинг 25 йиллиги" нишони, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан берилган.
  • М.Г. Привес номидаги "Стоматологияни ривожлантиришга қўшган катта ҳиссаси учун" медали, академик И.П. Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети (Россия), 2021-йил.
  • "Узбекистан – тҳе У.С. 30 еарс оф фриэндшип" медали, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси (2022-йил).
  • Рим папаси Франсиск понтификатининг 6 йилига бағишланган расмий йиллик медали, Ватиканнинг муқаддас тақво ва давлат мол-мулк бошқармаси (2018-йил).
  • "Ўзбекистон Республикаси хизмат кўрсатган стоматологи" нишони, Ўзбекистон стоматологлар ассоциацияси (2021-йил).
  • "Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти" нишони, Бухоро давлат тиббиёт институти (2019-йил).
  • "40 йилликка" юбилей медали, Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси (2019-йил).
  • "Семмелвайс университетига 250 йил" медали, Семмелвайс университети (Венгрия, 2019-йил).
  • "Дунёда стоматологияни ривожлантиришда муносиб ҳисса учун тан олинганлик" медали - Тҳе Аcадемй оф Дентистрй Интернатионал (Сан-Антонио, АҚШ).
  • “Олий та’лим а’лочиси” — Ўзбекистон Республикаси Олий та’лим, фан ва инновациялар вазирининг 2025-йил 23-сентябрдаги 371-сонли буйруғи асосида.

Илмий фаолияти

Гоогле Счолар маълумотлар базасида юздан ортиқ илмий мақолалари бор[7].

Бош муҳаррир[8] - Узбек жоурнал оф cасе репорц

Манбалар

Ҳаволалар