Жасур Умиров — ўзининг лирик ва рақсли композициялари билан машҳур бўлган ўзбек эстрадасининг энг ёрқин хонандаларидан бири ҳисобланади. У 1986-йил 30-мартда Ўзбекистоннинг Самарқанд вилояти, Каттақурғон тумани, Каттакўрпа қишлоқчасида туғилган. Онаси уй бекаси ва отаси муваффақиятли тадбиркор оиласида туғилган, Жасур отасининг йўлини танламайди у рассомлик йўлини танлайди.

Жасур Умиров
Таваллуди 1986-йил 30-март (1986-03-30) (40 ёш)
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби Хонанда
Фаолият йиллари 2009-йилдан ҳозиргача

Фаолияти

Ижоди

Жасур Умиров болалик чоғларидаёқ санъатга қизиққан. Шу сабабли у мусиқа мактабида таълим олган, сўнгра Ўзбекистон Давлат консерваториясининг эстрада хонандалик факултетига ўқишга кирган. Ижодий фаолиятини 2009-йилдан бошлаган. Унинг кўплаб қўшиқлари, жумладан, «Биллурам», «Ойша», «Дердия», «Жон-жон», «Дарёлар» ва «Юрибманде» каби тароналари тингловчилар орасида катта машҳурликка эришган. Хонанданинг 15 дан ортиқ қўшиқ клиплари ва «Ойша» номли албоми мухлислар томонидан ижобий қабул қилинган. 2010-йил 21-декабрда «Истиқлол санъат саройи»да яккахон консерт дастурини намойиш этган.

Ёш ижрочи ўз фаолиятини лирик қўшиқлар ёзишдан бошлаган. «Жумагул» қўшиғи унга кенг шуҳрат келтирган ва ҳар ёшдаги тингловчилар томонидан севиб тингланган. Ушбу қўшиқдан сўнг «Одамнинг тўйлари» номли тарона ҳам ёзиб олиниб, мухлислар томонидан илиқ кутиб олинган.

Ҳуқуқий ҳодисалар

2018-йил 18-ноябр куни соат тахминан 03:00 да Жасур Умиров Cаптиваъсида таниши Ҳ.Қ.га пичоқ билан таҳдид қилган. 2019-йил 24-апрелда Тошкент шаҳар Олмазор тумани маъмурий суди томонидан кўриб чиқилган иш якунида унга 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган[1].

2021-йил 2-февралда Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди ҳукмига кўра, Жасур Умиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Суд жараёни Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда ўтказилган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Хонанда Жасур Умиров ўзи ёқтирган қизни унга эрга беришмаётгани учун ўз танишига таҳдид қилди ва 15 суткага қамалди“ (О'збекча). Дарё (26-апрел 2019-йил). Қаралди: 3-август 2022-йил.
  2. ↑ „Хонанда Жасур Умиров 5 йилга қамалди“ (О'збекча). Газета.уз (2-феврал 2021-йил). Қаралди: 3-август 2022-йил.