Javhar (general)
Ал-Қо’ид Жавҳар ибн Абдуллоҳ (арабча: جوهر بن عبد الله, шунингдек ал-Қо’ид ас-Сиқиллий (Сицилиялик саркарда)[1] ёки ас-Сақлабий (славян ёки қул)[2]) Сицилияда туғилган ва 992-йил 28-апрелда вафот этган Фотимийларнинг машҳур саркардаларидан бири. Жавҳар ас-Сиқиллий номи билан танилган[1]. Жавҳар Фотимийларнинг 4-имом-халифаси ал-Му’изз ли-диниллаҳ номидан аввал Мағрибни, сўнг Мисрни забт этиш юришларига бошчилик қилган. Ал-Му’изз 973-йилда Мисрга етиб келгунига қадар Жавҳар мамлакатда ноиб вазифасини бажариб, Фотимийлар ҳокимиятини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнаган. Шундан сўнг давлат ишларидан чекиниб, умрининг охиригача жамоат ҳаётида фаол иштирок этмаган.
Турли манбаларда ас-Сиқилли (арабча: الصقلي), ас-Сақлаби (арабча: الصقلبي, сўзма-сўз славян ёки қул), ар-Румий (арабча: الرومي) нисбалари билан эслаб ўтилган. Шунингдек, ал-Котиб (арабча: الكَاتِب) ва ал-Қоъид (арабча: القائد) унвонлари билан ҳам аталади[3].
Биографияси
Жавҳарнинг туғилган санаси номаълум. Бироқ, 992-йилда вафот этгани ва фаолиятининг энг гуллаган даври 950—975-йиллар оралиғига тўғри келишини инобатга олсак, 900-йиллардан кейин туғилган бўлиши керак.
Жавҳарнинг отаси Абдуллоҳ қул бўлган. Жавҳар ўзи ҳақидаги дастлабки ма’лумотларда учинчи Фотимий халифа ал-Мансур би-Насруллоҳ (ҳ. 946–953) даврида қул-аскар (ғулом), эҳтимол эса котиб бўлгани тилга олинган[3]. 958-йилда ал-Мансурнинг ўғли ва вориси ал-Муъизз ли-диниллаҳ (ҳ. 953–975) Жавҳарни Шимолий Африканинг марказий ва ғарбий ҳудудларида Фотимийлар ҳокимиятини қайта тиклашга қаратилган ҳарбий юришга бош қўмондон этиб тайинлаган[3]. Мазкур юриш Жавҳарнинг ҳарбий исте’доди илк бор яққол намоён бўлган воқеа ҳисобланади[3]. Жавҳар дастлаб Фотимийларнинг асосий рақиблари бўлмиш Кордова амирлигининг Умавийлари билан иттифоқ тузган Зената қабиласи устидан ғалаба қозониб, уларнинг етакчиси Яъла ибн Муҳаммад ал-Яфранини мағлуб этиб, ўлдирди[3]. Шундан сўнг, Жавҳар жануби-шарқ томон юриб, Сижилмаса шаҳрини эгаллади ва шаҳар ҳукмдори Муҳаммад ибн ал-Фатҳ ибн Маймун ибн Мидрарни қатл эттирди[4]. Бир йил ўтгач, 960-йил октабрида шимолга, Фосга томон юриш бошлади. Шаҳар 13-ноябр куни ҳужум билан эгалланиб, Умавийлар тайинлаган ҳоким Аҳмад ибн Абу Бакр ал-Жузамий асирга олинди[5]. Мазкур ғалабадан сўнг Танжер ва Сеутадан ташқари бутун Мағриб ҳудуди Фотимийлар назоратига ўтди ёки уларнинг олий ҳокимиятини тан олди. Ғалаба рамзи сифатида Жаwҳар Атлантика океанидан овланган тирик балиқлар солинган идишларни Ифриқиядаги халифага юборгани қайд этилган[5].
Манбаларда қайд этилишича, ал-Муъизз ли-диниллаҳ Шимолий Африкага қарши ҳарбий юриш бошланишидан аввал ўз чодирида ал-Қоъид Жавҳар билан соатлаб тактика ва стратегия масалаларини муҳокама қилган ҳамда хайрлашув чоғида унга ниҳоятда юксак эҳтиром кўрсатган. Жумладан, бош қўмондон бўлган Жавҳарга ҳурмат бажо келтириш мақсадида барча аскарларга отларидан тушиш буюрилган[манба керак].
Ғарбий чегаралар мустаҳкамлангач, Жавҳар Фотимийларнинг Ихшидийлар бошқарувидаги Мисрга юришига (969) бошчилик қилган. У Мисрга Искандария томондан кириб келиб, пойтахт Фустат томон юриш қилган. Қўшин деярли қаршиликсиз олдинга силжиб, мамлакат Абу Жаъфар Муслим бошчилигидаги Ихшидийлар вазири билан тузилган келишув орқали бўйсундирилган[6]. Шу билан бирга, Ихшидийлар қўшинининг айрим бўлинмалари норозилик билан исён кўтариб, Нил дарёсидаги Рода оролида жойлашиб, дарёдан ўтишни ҳимоялаш ҳамда Фотимий қўшинининг Фустатга кириб келишига тўсқинлик қилишга уринган[6]. Жавҳар Кутама аскарлари билан оролга ҳужум қилиб, душман кучларини тор-мор этганидан сўнг Фустат шаҳрига тинч йўл билан кириб борган[6].
Жавҳар Мисрда тинчликни та’минлар экан, Фотимийлар қўшини Кутама лашкарбошиси Жаъфар ибн Фаллоҳ бошчилигида Ихшидийлар назоратидаги Сурияга юриш (970) бошлади. Дастлабки муваффақиятлардан сўнг ушбу қўшин 971-йил августида Дамашқ яқинида Баҳрайн Қарматлари етакчилигидаги Ихшидий аскарлар ва араб қабилалари иттифоқи томонидан тор-мор этилди[7]. Натижада Миср мудофаасиз қолиб, сентябр ойида ушбу иттифоқ мамлакатга бостириб кирган[7]. Жавҳар қўл остида кам сонли аскар бўлгани сабабли Фустат аҳолисининг барчасини сафарбар этиб, шаҳар шимолидаги тор ўтиш жойида девор ва хандақдан иборат мудофаа чизиғи қурдирган[7]. Иттифоқ қўшини Нил делтаси ҳудудида тўхтаб қолганидан фойдаланган Жавҳар мудофаа тайёргарликларини ўз вақтида якунлашга муваффақ бўлган[7]. Босқинчиларнинг Фустатни эгаллашга бўлган уриниши мустаҳкам мудофаа туфайли барбод бўлиб, Жавҳар ҳали етарлича тайёргарликка эга бўлмаган аскарлари билан шаҳар ташқарисидаги жангда душманни тор-мор келтирган[7].
Сўнгги юриши
Жаwҳар 975-йил декабрида халифа вафотидан бир неча кун аввал ал-Му’иззнинг кенжа ўғли Низарнинг валиаҳд этиб тайинланишида камида расмий рол ўйнаган. Жумладан, Жавҳар ва сарой табиби ал-Му’изз жон таслим қилаётган хонадан Низарнинг ҳамроҳлигида чиқиб, уни тахтга ўтқазган. Бу эса Низар ворис этиб тайинланганини англатган[8]. Янги халифа ал-Азиз Сурия масаласи билан тўқнаш келди. Бу ҳудудда Фотимийларнинг кенгайиш борасидаги кетма-кет уринишлари маҳаллий шаҳар лашкарлари (аҳдас), Бану Уқайл бадавийлари қаршилиги, шунингдек туркий лашкарбоши Алптакиннинг аралашуви туфайли муваффақияцизликка учради. Алптакин Фотимийларни Дамашқдан сиқиб чиқариб, шаҳар ҳокимига айланди. Қарматлар эса у билан иттифоқ тузди[9][10]. 976-йил биринчи ярмида қарматлар Фаластинни эгаллаб олди. Фотимийлар эса қарматлар ва Алптакин таҳдиди остида қолган айрим қирғоқбўйи шаҳарларинигина сақлаб қолди[11].
Мазкур вазиятга жавобан ва Яъқуб ибн Киллиснинг маслаҳати билан, май ойида ал-Азиз Жавҳарга 20 минг кишидан иборат қўшинга бошчилик қилишни топширган. Ушбу қўшин Фотимийлар шу пайтгача Сурияга юборган энг йирик ҳарбий куч бўлиб, унинг вазифаси қарматлар ва Алптакинга қарши курашиш эди. Фотимийлар қўшинининг яқинлашуви билан қарматлар тезда чекиниб, фақат кичик бир қисми Алптакинга қўшилиш учун Тиберияда қолди[12][13]. Рамла шаҳридан Жавҳар Алптакинга мактуб йўллаб, афв этилиш, шунингдек фахрий либос ва маблағ ваъда қилди. Бу эса амалда Алптакинни Фотимийлар хизматига ўтишга таклиф этиш эди. Бироқ, туркий лашкарбоши бу таклифни рад этди[13]. Шунга қарамай, сон жиҳатидан устун Фотимийлар қўшини туфайли Алптакин ҳам Дамашққа чекинишга мажбур бўлди. Жавҳарнинг қўшини 976-йил июлида Дамашқ яқинига етиб келиб, мустаҳкам ҳарбий лагер барпо этиб, бир неча ой давом этган қамални бошлади. Бу давр қисқа муддатли тўқнашувлар билан кечди[12]. Алптакин минтақанинг бутун ҳосилини шаҳар ичига йиғиб олгани сабабли, қиш бошланиши билан Фотимийлар қўшинида очарчилик юзага келди. Ал-Ҳасан ал-А’сам бошчилигидаги қарматлар қўшини шаҳар томон яқинлашаётгани ҳақида хабар келгач, Фотимийлар қўшини энди рақибларидан сон жиҳатдан кам эканини инобатга олиб, Жавҳар 976-йил декабрида ёки 977-йил январида қамални тўхтатиш ва Дамашқдан чекиниш қарорини қабул қилди[12][14].
Жавҳар жанубга чекиниб, аввал Тиберияга, сўнг Рамлага йўл олди[12]. Уни яқин масофадан душманлари та’қиб қилиб борди. Душманлар сафига Жарроҳийлар сулоласи бошчилигидаги кўп сонли Бану Тайй қабилалари ҳам қўшилган эди. Ўрта аср муаррихлари бу бадавийлар сонини 50 минг нафаргача деб кўрсатади[14]. Жавҳар совуқ ва қор туфайли кўплаб аскарларини йўқотди[12]. Яркон дарёси бўйида кечган қонли жангдаги мағлубиятдан сўнг эса Рамла шаҳрида қамалда қолди. Бу ерда Фотимийлар қўшини таъминот, ҳатто ичимлик суви ҳам етишмаслиги сабабли янада ҳолдан тойиб борди. Натижада Жавҳар Рамладан воз кечиб, қирғоқдаги Ашкелон қал’асига чекинишга мажбур бўлди. Қарматлар 977-йил 12-мартда Рамла шаҳрига кириб келди. Орадан кўп ўтмай Алптакин қўшинлари билан бирлашган ҳолда Ашкелонни ҳам қамал қилди[14]. Қамал ўн беш ой давом этди. Бу давр мобайнида Жавҳар қўшинининг асосий қисми очликдан нобуд бўлди. Ниҳоят, Жавҳар муросага мойилроқ бўлган Алптакин билан музокараларга киришга мажбур бўлди. Қарматлар эса ҳар қандай келишувга кескин қарши чиқиб, душманлари очликдан қирилиб кетгунига қадар қамални давом эттиришни таклиф қилган эди. Жавҳар 978-йил март ёки апрел ойларида таҳқирловчи капитуляциядан сўнг Ашкелонни тарк этишга рухсат олди. Омон қолган Фотимий аскарлари шаҳар дарвозасига осиб қўйилган Алптакин қиличи остидан ўтиб чиқди. Жавҳар Ғазодан шимолдаги ҳудудларга Фотимийларнинг ҳукмронлик да’воларидан воз кечишга рози бўлди, Алптакин эса Суриянинг қолган қисми устидан ҳокимиятни сақлаб қолди. Яҳё хабар берганидек, Алптакин Фотимийлар олий ҳокимиятини тан олган бўлиши мумкин. Бироқ, амалда мустақил ҳукмдор эди[12][14].
Ўлими
Ашкелон шаҳрида содир бўлган капитуляция Жавҳарнинг ҳарбий фаолиятига якун ясади[12]. У 992-йил 28-апрелда вафот этган[5]. Жавҳар Мисрнинг Қоҳира шаҳрида дафн этилган деб тахмин қилинади. Бироқ ҳозирча унинг аниқ қабри нома’лумлигича қолмоқда[манба керак].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Жаwҳар ал-Сиқилли, 2022-10-30да [асл нусхадан архивланди, қаралди: 2022-11-10
{{cитатион}}: Чеcк|урл=валуэ (ёрдам)](ҳттпс://www.ансамед.инфо/ансамед/эн/неwс/натионс/италй/2019/05/30/фоундер-оф-cаиро-сймбол-оф-бротҳерҳоод-wитҳ-сиcилй_89э4дабе-э2ф8-450ф-б331-э83б03ф55а0ф.ҳтмл%7Cаccесс-дате=2022-11-10%7Cарчиве-дате=2022-10-30%7Cарчиве-урл=ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20221030155116/ҳттпс://www.ансамед.инфо/ансамед/эн/неwс/натионс/италй/2019/05/30/фоундер-оф-cаиро-сймбол-оф-бротҳерҳоод-wитҳ-сиcилй_89э4дабе-э2ф8-450ф-б331-э83б03ф55а0ф.ҳтмл%7Cурл-статус=деад}}[сайт ишламайди]) - ↑ [[1](ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/энтриэс/энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2/джаwҳар-ал-сикилли-СИМ_2034?с.нум=386&с.роwс=20&с.старт=370) „Джаwҳар ал-Ṣиḳиллī“]. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Брилл Публишерс (2012-йил 24-апрел). Қаралди: 2023-йил 7-июн.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 Монéс 1965, с. 494.
- ↑ Монéс 1965, сс. 494–495.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 Монéс 1965, с. 495.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 Бретт 2017, сс. 77–80.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 7,4 Бретт 2017, сс. 91–83.
- ↑ Ҳалм 2003, с. 117.
- ↑ Ҳалм 2003, сс. 104–108, 147–148.
- ↑ Гил 1997, сс. 342–346.
- ↑ Ҳалм 2003, сс. 147–148.
- ↑ 12,0 12,1 12,2 12,3 12,4 12,5 12,6 Ҳалм 2003, с. 148.
- ↑ 13,0 13,1 Гил 1997, с. 348.
- ↑ 14,0 14,1 14,2 14,3 Гил 1997, с. 349.
Адабиётлар
- Бретт, Мичаэл. Тҳе Фатимид Эмпире, Тҳе Эдинбургҳ Ҳисторй оф тҳе Исламиc Эмпирес. Эдинбургҳ: Эдинбургҳ Университй Пресс, 2017. ИСБН 978-1-4744-2151-5.
- Дафтарй, Фарҳад. Тҳе Исмāʿı̄лı̄с: Тҳеир Ҳисторй анд Доcтринес, Сеcонд, Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2007. ИСБН 978-0-521-61636-2.
- Гил, Моше. А Ҳисторй оф Палестине, 634–1099. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1997. ИСБН 0-521-59984-9.
- Ҳалм, Ҳеинз. Диэ Калифен вон Каиро: Диэ Фатимиден ин Äгйптен, 973–1074 (де). Мунич: C. Ҳ. Беcк, 2003. ИСБН 3-406-48654-1.
- Монéс, Ҳуссаин (1965). "Д̲ж̲аwҳар ал-Ṣиḳиллī". ин Леwис, Б.. Энcйcлопаэдиа оф Ислам. Волуме ИИ: C–Г (2нд нашри). Леиден: Э. Ж. Брилл. 494–495 б. дои:10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_2034. ОCЛC 495469475. ҳттпс://референcеwоркс.бриллонлине.cом/сеарч?с.қ=Д%CC%Б2ж%CC%Б2аwҳар+ал-%Э1%Б9%А2и%Э1%Б8%Б3илл%C4%АБ&с.ф.с2_парент=с.ф.боок.энcйcлопаэдиа-оф-ислам-2&сеарч-го=Сеарч.