Жавоншир (?—670) — Кавказ Албаниясининг ҳокими (638—670). Меҳронийлар сулоласидан. Унинг даврида араблар томонидан Албанияни босиб олиш бошланган. Қодисия жанги (636 й.)да арман князи Мушег Мамиконян ва Сюник хркими Григорий билан биргаликда арабларга қарши сосонийлар қўшини тарафида туриб жангда қатнашган. Форслар тор-мор келтирилгач, Ж. Закавказе худудида қолган-қутган форс аскарлари билан кураш олиб борган. 660 йилда Халифаликка карши Византия билан иттифоқ тузган. 667 й. жан. дан араблар ва шим.дан хазарлар истилоси хавфи туғилгач, ўзини Халифалик вассали деб тан олган. Ж. марказлашган ҳокимият мухолифлари фитнаси натижасида ўлдирилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил