Javshan
Жавшан (форс— совут, зирҳ) — қадимда ва ўрта асрларда жангчининг баданини жароҳатланишдан сақлаш мақсадида кийиладиган совутнинг бир тури. Ж. жабага нисбатан оғир. Дастлабки вақтларда у жез (бронза)дан, кейинчалик темир ва пулатдан ишланган. Ж. баргсимон темир парчаларидан майин ҳалқа симлар ёрдамида тўқилган. Ж.ни эгилувчан, букилувчан бўлиши учун уни махсус тайёрланган металл тахтачаларни бириктириб ҳам ясаганлар. Йирик лашкарбошилар, саркардалар учун баъзан махсус Ж. тўқилган. Мил. ав. 1-минг йилликдаёқ Марказий Осиё халқлари жанг пайтида отларга Ж. ёпишган (яна қ. Баргуствон, Бактар, Совут, Зирҳ).[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |