Javshon
Жавшон (1680-йил, Бухоро, Бухоро хонлиги — 1711-йил, Бухоро, Бухоро хонлиги) — давлат арбоби ва лашкарбоши, 1711-йилдан Бухоро хонлигининг олий қўшбегиси.
| Жавшон | |
|---|---|
|
Мансаб даври 1711 – 1711 | |
| Ҳукмдор | Убайдуллахон ИИ |
| Ўтмишдоши | Тўрақулибек |
| Вориси | Абдуллабек |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1680-йил Бухоро шаҳри, Бухоро хонлиги |
| Вафоти |
1711-йил Бухоро шаҳри, Бухоро хонлиги |
| Ўлим сабаби | беклар томонидан ўлдирилган |
Келиб чиқиш
Жавшон Бухорода туғилган, келиб чиқишига кўра жунғор қалмоқларидан бўлган.
Сиёсий ва ҳарбий фаолияти
Бухоро хони аштархоний Убайдуллахон ИИ (1702-1711) даврида олий қўшбеги Тўрақулибекнинг ҳукуматда обрўси катта эди. У Бухоро саройида қалмоқларнинг таъсирининг кучайишига ҳисса қўшган, натижада давлатда тартибсизликлар ва ўзаро низолар кучайган. Айнан у сарода Жавшоннинг мавқеини мустаҳкамлашга катта таъсир ўтказган.
Бухоролик тарихчи Мир Муҳаммад Амин Бухорий Тўрақулибекнинг мас’улиятлигини таърифлар экан, айнан шу сифати Убайдуллоҳхон ИИ нинг ўлдирилиши сабабларидан бири эканлигини ва хоннинг ўлимини давлат ўлими билан қиёслайди[1]. Хон томонидан Жавшоннинг қўшбеги лавозимига тайинланиши ҳақида Мир Муҳаммад Амин Бухорий шундай ёзади:
Бўлиб ўтган ҳамма воқеаларнинг сабабчиси бўлмиш манфур Жавшон олий қўшбеги ва иноқ лавозимларини эгаллади. Шу тариқа Сулаймоннинг муҳри (узуги) шайтоннинг қўлига тушди. У ўз фарзандлари ва қариндошларини хон саройидаги вазифаларни бажариш учун турли лавозимларга тайинлади[2].
Жавшон Убайдуллахон ИИ га қарши фитна уюштиришда қатнашиб, унинг ўлимига ҳисса қўшган ва хонни ўлдиргани учун фитначилардан 8000 танга олган.
Убайдуллахон ИИ нинг тарихчисига кўра, Жавшон ўлдирилган хонга алоқаси бўлган барча шахсларнинг мол-мулкини мусодара қилган; ўзига ёқмаганларнинг ҳар бир сўзи учун айбдорнинг мол-мулкини мусодара қилиш билан ўлимга ҳукм қилган. Ҳукуматда барча амалдорлар ва солиқчиларга шафқациз муносабати туфайли улар ундан жуда қўрқишарди. Охир-оқибат беклар қўшбегидан қутулишга қарор қиладилар. Оталиқ Жавшонни укаси Салоҳ қўрчи билан бирга ўз ҳузурига чақиртиради, оталиқ ҳузурига келган Жавшон асирга олиниб, зиндонга ташланди, укалари Малах ва Иброҳим билан бирга қийноққа солиниб қатл этилади[3].
Шундай қилиб, Абулфайзхон (1711-1747) ҳокимиятга келганидан кейин Бухорода Жавшон ўлдирилди ва Абдуллабек Бухоронинг олий қўшбеги лавозимига тайинланади.
Манбалар
- ↑ Бухорий 1957, с. 238-239
- ↑ „О ТОМ, КАК ЗАНЯЛОСЬ МЯТЕЖНОЕ ВОЙСКО РАСПРЕДЕЛЕНИЕМ ДОЛЖНОСТЕЙ И О ТОМ, КАК РАЗГОРЕЛИСЬ ГОЛОВЫ У БУНТОВЩИКОВ К ГРАБЕЖУ И ЗАХВАТУ ИМУЩЕСТВА ХОДЖЕЙ ДВОРЦА, МАХРАМОВ И ШАГИРДПЕША. Мир Мухаммед Амин-и Бухари. Убайдалла-наме. Ташкент. АН УзССР. 1957.“. 2022-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-июл.
- ↑ Бухорий 1957, с. 286-288
Адабиётлар
- Муҳаммад Амин Бухорий. Убайдулланома (рус тилида). ЎССР ФА, 1957. ИСБН 141282978Х.
