Jaydari zot
Жайдари зот — бирор мамлакат ёки ўлкада қадимдан боқиб келинаётган, шу жойнинг шароитига яхши мослашган маҳаллий мол зотлари. Мае, маҳаллий зебусимон қорамол зоти Ўзбекистоннинг иссиқ ва қуруқ иклим шароитига яхши мослашган, қон паразита касалликларига чидамли; маҳаллий озуқаларни яхши ҳазм қилади. Ўзбекистонда боқиладиган ҳисори,қоракўл, дағал жунли думбали қўй зотлари, кррабайир ва лақай от зотлари ҳам Ж. з. бўлиб, халқ селексионерлари томонидан яратилган ёки табиий популясиялардир. Ж.з.лар, одатда, бирорбир хўжалик белгиларига кўра унча маҳсулдор бўлмайди (мае, Ўзбекистон думбали жайдари ва ҳисори қўйлари яхши гўшт-ёғ беради, жун миқсори кам ва сифати замонавий талабларга жавоб бермайди; уларнинг жунидан наматлар тайёрланади), лекин уларнинг тоза насллари қимматли генофонд ҳисобланади ва селексия ишларида фойдаланилади. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда жайдари қорамол сигирларини қўнғир ва қора-ола зот буқаларидан чатиштириб маҳаллий қорамолнинг янги Ўзбекистон қўнғир ва қора-ола хили яратилмокда.
Суендик Ҳожибеков.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |