Jayde Riviere
Жайде Юк Фун Ривиэре (2001-йил 22-январда туғилган) — Канадалик футбол ҳимоячиси, „Катта ўнлик“ конференсиясида „Мичиган Wолверинес“ ва Канада аёллар терма жамоаси ўйнайди. Канада терма жамоси билан 2020-йилда Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтган Ёзги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган.
|
| |||
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Тўлиқ исми | Жайде Юк Фун Ривиэре[1] | ||
| Таваллуд санаси | 2001-йил 22-январ | ||
| Таваллуд жойи | Пиcкеринг, Онтарио, Канада | ||
| Бўйи | 163cм | ||
| Амплуаси | Ҳимоячи | ||
| Клуб маълумоти | |||
Жорий клуб | Мичиган Wолверинес | ||
| Ёшлигида аъзо бўлган клублар | |||
| Жамоа | |||
| Wест Роуге СC | |||
| 2005—2010 | Пиcкеринг СC | ||
| Маркҳам СC | |||
| 2017—2019 | Ванcоувер Wҳитеcапс ФC | ||
| Миллий терма жамоа‡ | |||
| Йиллар | Жамоа | Ишт. | (Гол.) |
| 2016 | Канада У15 | 7 | (4) |
| 2016—2018 | Канада У17 | 16 | (2) |
| 2018 | Канада У20 | 5 | (0) |
| 2017- | Канада | 35 | (1) |
|
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (15-июл 2022-йил учун) | |||
Ёшлик йиллари
Ривиэре тўрт ёшида Wест Роуге СC учун ўйнашни бошлаган ва кейинчалик Пиcкеринг СC, Маркҳам СC ва Онтарио РЕХда фаолият юритган. 13 ёшдан 15 ёшгача бўлганлар ўртасида Маркҳам СC сафида у бир мавсумда 50 та гол, ҳар бир ўйинда ўртача 2,5 гол уриб, йилнинг энг яхши аёл спортчиси деб топилган[2]. 2017-йил август ойида Ривиэре Ванcоувер Wҳитеcапс ФC Гирлс Элите Супер РЕХ жамосига қўшилган[3].
Коллеждаги фаолияти
Ривиэре 2014-йилда 14 ёшида Мичиган университетида футбол ўйнашга қарор қилган. У 2019-йилнинг кузида Мичиганга ўқишга киришидан олдин яна 28 та коллеждан футбол стипендияси таклифини олган[4].
У коллежда ўйнашни бошлаганида, ҳимоячи позициясига ўтган ва у Мичиган штатининг биринчи курс талабаси сифатида 16 ўйиндан 15 тасида майдонга тушган. У карерасидаги биринчи голини Катта ўнлик турнирида „Wолверинес“нинг „Рутгерс“га қарши ярим финал ўйинида киритган[5].
Халқаро фаолияти
2016-йилда Ривиэре 15 ёшгача бўлган CОНCАCАФ чемпионатида кумуш медални қўлга киритган ва Иорданияда бўлиб ўтган ФИФА 17 ёшгача бўлган аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Канада шарафини ҳимоя қилган[6].
2017-йилнинг 12-ноябрида у халқаро миқёсдаги дебютини АҚШга 3:1 ҳисобида мағлубиятга учраш орқали бошлаган. 2019-йил 25-май куни у 2019-йилги аёллар ўртасидаги Жаҳон чемпионати рўйхатига киритилган[7].
Шахсий ҳаёти
Ривиэрнинг отаси Доминикан, онаси эса Гонконглик.
Фаолият статистикаси
Халқаро
Жайде Ривиэре томонидан киритилган халқаро голлар рўйхати
| № | Сана | Жой | Рақиб | Ҳисоб | Натижа | Мусобақа |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1. | 29.01.2020 | ҲЕБ Парк, Эдинбург, Америка Қўшма Штатлари | Саинт Китц ва Невис | 6 — 0 | 11-0 | 2020-йилги CОНCАCАФ аёллар олимпия саралаш чемпионати |
Манбалар
- ↑ „Wомен'с Олймпиc Фоотбалл Тоурнамент Токё 2020 Сқуад Лисц“. ФИФА.
- ↑ „Ривиэре ис он траcк то бе амонг Cанада'с нехт генератион оф элите соccер плаерс“ (инглизча). Рон Фанфаир. Қаралди: 18-феврал 2022-йил.
- ↑ „Жайде Ривиэре“. Ванcоувер Wҳитеcапс ФC (3-октабр 2017-йил). Қаралди: 20-декабр 2017-йил.
- ↑ „Ривиэре ис он траcк то бе амонг Cанада'с нехт генератион оф элите соccер плаерс“ (инглизча). Рон Фанфаир. Қаралди: 18-феврал 2022-йил.
- ↑ „Жайде Ривиэре - Wомен'с Соccер“ (инглизча). Университй оф Мичиган Атҳлетиcс. Қаралди: 18-феврал 2022-йил.
- ↑ „Жайде Ривиэре“. Ванcоувер Wҳитеcапс ФC (3-октабр 2017-йил). Қаралди: 20-декабр 2017-йил.
- ↑ „Тогетҳер Wе Рисе: Cанада Соccер анноунcес сқуад фор тҳе ФИФА Wомен'с Wорлд Cуп Франcе 2019“. 6-июн 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-май 2019-йил.
