Жаз оркестри, биг - бенд (инг . биг банд — катта оркестр) — жаз ва эстрада мусиқаси анъаналаридаги оркестр. 1930й.лари Америка ва Европада ташкил топган. Тўлиқ таркиби 3—4 саксофон, 3 труба, 3 тромбон ҳамда ритмгуруҳи (урма созлар, фортепиано, гитаралар, туба ва б.)дан иборат. Биг-бендга торли созлар гуруҳи (скрипка, алт, виолончеллар) қўшилиши натижасида катта Ж. о. (симфожаз) қарор топади. Асарларининг композитор ёки аранжировками томонидан олдиндан тайёрланганлиги, якка созларнинг навбатма-навбат ижро этаётган бадиҳа (импровизация) эпизодлари билан жамоавий бадиҳагўйликка асосланган диксиленд ҳамда илк жаз ансамблларининг ижодидан фарқ қилади (яна қ. Эстрада оркестри).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил