Жазира, Ал-Жазира — Ироқ, Сурия, Туркиядаги плато, Месопотамия пасттекислигининг шим. қисми. Шим. ва шарқсан Тавр ва Загрос тоғ тизмалари билан чегараланган, ғарб ва жан.-ғарбда Сурия чўли ва Арабистон ярим орол платосига туташган, жан.-шарқса Месопотамиянинг паст жан. қисмидан тик ён бағир билан ажралган. Баландлиги шим.-ғарбда 450 м, жан.шарқда 200 м. Текислик Дажла ва Фурот дарёларининг террасалашган водийлари билан кесилган. Ж. бўр ва миоцен даврларининг қумтош ва оҳактошларидан, аллювий ва базалт майдонларидан ташкил топган. Шим.да йирик нефт конлари (Киркук ва б.) топилган. Иклими иссиқ, қуруқ ёз ва нам баҳорли субтропик, ўрта денгиз иклими. Чала чўл, чўл ва тўқай ўсимликлари ўсади. Воҳа деҳқончилиги билан шуғулланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил