Жазлиқ — эгар ёки тўқим тагидан қўйиладиган бир жуфт юмшоқ от абзали. Икки хили бўлади: салт Ж. — салт (арава қўшилмаган) от эгари учун, арава Ж.— арава қўшилган от эгари учун. Ж. юмшоқ мато — намат (кигиз) дан тайёрланади. У от терлаганда намни шимиб туради, отни яғир бўлишдан асрайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил