Jazoirda Islom
Ислом Жазоирда давлат дини ҳисобланади. Бу мамлакат аҳолисининг 98,2 фоизи ислом динига эътиқод қилади[1][2]. Жазоирда дунё мусулмонларининг 2,2 % истиқомат қилади[3].
Тарихи

Ислом Жазоирга ВИИ асрда Шимолий Африкани араблар босиб олиш пайтида келган. Шундан сўнг, ислом Жазоир ҳудудининг кўп қисмига тез тарқалди, гарчи насроний ва бутпараст жамоалар Муробитлар сулоласи ҳукмронлиги давригача сақланиб қолган бўлса-да. ХВИИ аср охирида Жазоирнинг катта қисмини ибодийлар мазҳабига мансуб Рустамийлар бошқарган. 909-йилда улар шиа сулоласи Фотимийлар томонидан мағлубиятга учрадилар ва Саҳрои Кабирдаги Мзаб водийсига қочиб кетишди, ҳозир ҳам уларнинг авлодлари асосан Ибодийлар бўлиб қолмоқда. Фотимий исмоилийларнинг таълимоти Мағрибда машҳур бўлмаганлиги сабабли, Фотимийлар кетганидан кейин ҳам бу ҳудудлар сунний ислом динига амал қилишда давом этди. Жанубий Жазоирдаги туареглар фақат ХВ асрда исломни қабул қилганлар. Жазоирда мамлакат аҳолисининг кўпчилиги томонидан қабул қилинган Маликий мазҳаби тарқалди, фақат Усмонлилар ҳукмронлиги даврида Жазоирга кўчиб келган туркларнинг авлодлари Ҳанафий мазҳабига мансуб[4]. 1830-йилда франсузлар Жазоирни босиб олдилар. Уларнинг босқинчилиги кўпинча диний хусусиятга эга бўлган қаршиликни келтириб чиқарди. Бу вақтда сўфий биродарликлари — тариқатлар муҳим рол ўйнай бошлади. Франсия мустамлакачилик даврида мустамлака маъмурияти кофирларга қарши диний кураш байроғи остида мамлакат мустақиллиги учун курашувчиларнинг бирлашишидан қўрқиб, ислом динининг тарқалишини ҳар томонлама олдини олди. Франсия қонунларига кўра, мусулмонлар оммавий йиғилишлар ўтказишлари ва ўқотар қурол олиб юришлари мумкин эмас эди. Мусулмон таълимининг йўқлиги анъанавий ислом оқимининг заифлашишига ва хурофотга асосланган диний бид’атнинг пайдо бўлишига олиб келди. Мусулмон воизи Бен Бадис исломни хурофот ва фетишизмдан тозалаш мақсадида 1931-йилда Жазоир мусулмон уламолари уюшмасини тузди[5]. Жазоир халқининг озодлик курашида ислом дини муҳим рол ўйнади. Жазоир мустақилликка эришгач, ислом бу давлатнинг давлат динига айланди[6].
Жорий ҳолат

Жазоирда 34 миллион 780 минг мусулмон истиқомат қилади, бу мамлакат аҳолисининг 98,2 фоизини ташкил қилади. Жазоирдаги мусулмонларнинг аксарияти моликий мазҳабидаги суннийлар, шунингдек, мамлакатда ҳанафий мазҳаби вакиллари, асосан, турклар авлодлари бор. Кобилияда оз сонли шиалар бор ва Мзаб водийсида бир қанча ибодий жамоалари яшайди. Сўфий биродарликлари, гарчи ХИХ асрдагига қараганда камроқ тарқалган бўлса-да, ҳали ҳам сезиларли таъсирга эга. Жазоирдаги Ислом давлат дини бўлиб, фуқаролар ҳаётининг деярли барча соҳаларини тартибга солади. Мусулмонни Исломдан воз кечиб, бошқа динни қабул қилишга чақирган ҳар қандай кишини жазолайдиган қонун бор[7]. Жазоирликларнинг мусулмон ҳомийлари анъанаси бор. Жазоирнинг ҳомийси Сиди Абдураҳмон, эҳтимол, улардан энг машҳури.
Манбалар
- ↑ „Табле: Религиоус Cомпоситион бй Cоунтрй, ин Перcентагес“ (эн). Пеw Ресеарч Cентер'с Религион & Публиc Лифе Прожеcт (2012-йил 18-декабр). Қаралди: 2018-йил 6-апрел.
- ↑ „Тҳе Wорлд Фаcтбоок — Cентрал Интеллигенcе Агенcй“ (эн). www.cиа.гов. 2012-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-июл.
- ↑ „Маппинг тҳе Глобал Муслим Популатион“ (эн). Пеw Ресеарч Cентер'с Религион & Публиc Лифе Прожеcт (2009-йил 7-октябр). 2018-йил 25-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-апрел.
- ↑ Лоуис А. Гордон, Иан Охневад. Миддле Эаст Политиcс фор тҳе Неw Милленниум: А Cонструcтивист Аппроач. Лехингтон Боокс, 2016-10-07. ИСБН 9780739196984.
- ↑ „АБДЕЛҲАМИД БЕН БАДИС“ (фр). Cентерблог (2011-йил 16-апрел). 2017-йил 29-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-апрел.
- ↑ „Тҳе Wорлд Фаcтбоок — Cентрал Интеллигенcе Агенcй“ (эн). www.cиа.гов. 2015-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-июл.
- ↑ „За призывы отречься от ислама и принять другую религию в Алжире будут сажать и штрафовать“. НЕWСру.cом. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-апрел.