Жазулий Муҳаммад (тўлиқ исми Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Сулаймон Жазулий). Фас шаҳрининг Жазула воҳасида дунёга келган. Насаб жиҳатидан имом Ҳасан ва Фотима (р.а.) орқали Муҳаммад (а.с.)га бориб тақалади.

Фаолияти

Жазулий, Муҳаммад та’лимни Фас шаҳридаги «ас-Сафарин» мадрасасида олган. Манбаларда унинг уйи мадраса яқинида жойлашганлиги шу сабабли кун бўии уйига чиқмай мадрасада илм билан машғул бўлгани келтирилган. У мадрасада та’лим олган кезларида «Далоил ал-хайрот»ни ёзиб тугатган. Шундан сўнг, ўзига устоз қидириб, турли мамлакатларга сафар уюштирган. Жумладан 7 йил мобайнида Ҳижозда ўзига муносиб устоз ахтарган. Бу вақт оралиғида Миср ва Қуддус шаҳрида бўлган.

Мадинада 4 йил мобайнида илм ўрганган, ҳаж ибодатини амалга ошириб, Марокашга қайтиб келган. Ба’зи манбаларга кўра, умрининг қирқ йилини илм талабида ўзга юртларда ўтказгани ҳақида ма’лумотлар учрайди. Шундан сўнг Фас шаҳридан чиқиб, ас-Саҳл шаҳрига сафар қилади. У ерда замонасининг етук шайхи Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Суғайярнинг хизматида бўлган. Шу вақт мобайнида шозилия тариқатига хос тарзда узлатга чекинган. Ушбу узлат 14 йил давом этган. 14 йилдан сўнг шайхлик мақомига эга бўлиб, шозилия тариқати асосларини одамларга етказишга киришган. Қисқа вақт ичида машҳурликка эришиб, унда кўплаб кароматлар содир бўлган.

Жазулий умри мобайнида Қур’он ва суннатга таянган ҳолда ҳаёт кечирган. Унинг шу фазилати туфайли ҳам тарафдорлари сони ортиб, шозилийлик тариқати нафақат Марокашда балки бошқа кўплаб ўлкаларда ҳам танилган.

Илмий мероси

Бугунги кунда юртимиз қўлёзма фондларида Муҳаммад Жазулийнинг «Далоил ал-хайрот» асари кўплаб ададларда сақланиши, ушбу китобни ўқитиш учун махсус «далоилхона» та’лим муассасаси мавжуд бўлгани ҳам унинг қанчалик халқимиз учун қадрли бўлганини намоён этади.

Вафоти

Жазулий, Муҳаммад 1465 йили бомдод намозини ўқиётган вақтида мухолифлар тарафидан ўлдирилган. Унинг жанозаси Сус шаҳридаги ўзи асосини қурдирган масжидда ўқилган. Жазулий вафотидан 77 йил ўтгач, қабрини очиб, қайта дафн этиш учун уни Марокашга олиб кетилган[1].

Манбалар

  1. ↑ Усмонов, Олимов, Ё'лдашхо'джаев, Фахриддинов, То'йчиева, Жабборов, Чо'тмаматов, Раҳимов, Комилжонова, Каримова, Нурмуҳаммедов, Эркабоева, Жураев 2015, с. 76.

Адабиётлар

  • Усмонов И, Олимов С, Ё'лдашхо'джаев Ҳ, Фахриддинов З, То'йчиева Н, Жабборов Н, Чо'тматов Ж, Раҳимов К, Комилжонова З, Каримова С, Нурмуҳаммедов Д, Эркабоева Ф, Жураев О Турдиева Д.. Тасаввуф атамалари. Мовароуннаҳр нашриёти, 2015 — 360-бет. ИСБН 978-9943-12-346-5.