Жаззор пошо, Жаззор, Аҳмад пошо (тахминан 1735—1804, апрел, Акка) — Фаластин ва Суриянинг кўпгина қисми ҳокими (1775—1804). Босниялик. Ўз фаолиятини Мисрда мамлук сифатида бошлаган (1756); бадавийлар қўзғолонини бостиришда кўрсатган шафқацизлиги учун "қассоб" (араб, "жаззор") лақабини олган. 1775 йилда Сайда волийси (ҳокими) этиб тайинланган. 1790 йилда Дамашқ пошоси бўлган. Турк султони хркимиятини номигагина тан олган, бутун Сурия ва Фаластиннинг амалдаги ҳокими. Ўзининг армияси бўлган. Савдо ва қишлоқ хўжалиги монополияси тизимини жорий қилган. Халқ қўзғолонларини шафқациз бостирган. Наполеон И Бонапарт қўшинлари Аккани қамал қилишганда (1799 й. 21 март — 20 май) Ж.п. қўшинлари унга бардош бериб, рақибларини чекинишга мажбур қилишган. ХВИИИ асрдаги Миср тарихи бўйича муҳим бўлган "Низомномайи Миср" ("Миср тавсифи") муаллифи.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил