Жеан-Баптисте Лулл (асл исми: Жованни Баттиста Лулли; 1632. 28.11, Флоренсия — 1687.23.3, Париж) — франсуз композитори, мусиқий класситизим услубининг йирик намояндаси. 14 ёшидан Парижда яшаб, мусиқадан сабоқ олган. 1653-йилдан Людовик ХИВ саройида композитор, 1672-йилдан Париждаги „Қирол мусиқа академияси“ (кейинчалик „Гранд опера“ театри)нинг раҳбари. „Лирик трагедия“ жанрини яратиб, миллий опера ҳамда „франсуз увертюраси“га асос солган. Асарлари мусиқий мавзулар ёрқинлиги ва ифодавийлиги, композицион мукаммаллиги, гармония ва ритмик воситаларининг равшанлиги, кўтаринки руҳда яратилган вокал куйларнинг маънодорлиги билан ажралиб туради. Антик мавзуларга асосланган опера („Кадм ва Гермиока“, „Алсеста“, „Тезей“, „Персей“, Армида" ва бошқа, 1673 — 86), операбалетлар („Севгининг ғалабаси“, 1681; „Тинчлик даргоҳи“, 1685 ва бошқалар), дивертисмент, чолғу куй, ария, қўшиқлар, линий мусиқа асарлари муаллифи[1].

Жан-Батист Лулли

1650 ва 1691-йиллар орасидаги портрет
Таваллуди
Жованни Баттиста Лулли

1632 йил 28-ноябр
Флоренсия, Тоскана Буюк Герцоглиги (ҳозирги Италия)
Вафоти Париж, Франсия
Касби
  • Бастакор
  • раққоса
  • инструменталист
Фаолият йиллари Франсуз бастакори (1632–1687)
Машҳур ишлари Композиялар рўйхати
Болалари Луис, Жан-Баптисте ва Жан-Луи
Имзоси


Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ташқи ҳаволалар