Жеан-Чристопҳе Ёccоз
Таваллуди 29-май 1957-йил
Парис, Франсия
Вафоти 3-сентябр 2016-йил(2016-09-03)
(59 ёшда)
Фуқаролиги Франсия
Соҳаси Математика
Институтлар Лаурент-Счwартз математика маркази
Парис-Суд университетиCоллèге де Франcе
Таълими Олий нормал мактаб
Политехника мактаби
Академик раҳбарлари Мичаэл Ҳерман
Машҳур шогирдлари Сйлваин Cровисиэр
Риcардо Пéрез-Марcо
Машҳур ишлари Динамик тизимлар
Ёccоз масаласи
Мукофотлари Салем мукофоти (1988)
Фиэлдс медали (1994)
Илмий хизматлари учун Бразилия миллий ордери (1998)

Жеан-Чристопҳе Ёccоз (талаффузи: Жан-Кристоф Ёккоз) (29-май 1957-йил - 3-сентябр 2016-йил) — франсиялик математик. Динамик тизимлар бўйича ишлари билан танилган. Ёccоз Колмогоров–Арнолд–Мосер теоремасини такомиллаштирган, Жулиа кўпликларини ўрганишда қўл келган Ёccоз масаласи услубини таклиф қилган.

Ёccоз 1994-йил Бразилия фанлар академияси ҳамда Франсия фанлар академияси аъзоси этиб тайинланган. Ўша йили Фиэлдс медали билан тақдирланган. 1995-йил Франсия Фахрий легиони ордени кавалери этиб тайинланган. 1998-йил эса Илмий хизматлари учун Бразилия миллий ордери билан тақдирланган.

Ёccоз 1973-йил Халқаро математика олимпиадасида кумуш медални, 1974-йилда эса олтин медални қўлга киритган. 1977-йил Парисдаги Олий нормал мактабни тамомлаган. Бразилияда ҳарбий хизматни ўтаганидан кейин, 1985-йил Лаурент-Счwартз математика марказида Мичаэл Ҳерман раҳбарлигида докторлик диссертациясини ёқлаган. 1987-йил Парис-Суд университетида ишлай бошлаган. 1997-йилдан ўлимига қадар Cоллèге де Франcеда ишлаган.