Жеан Габин (ҳақиқий исми Жан Алекси Монкорже) (1904.17.5, Мериел — 1976.15.11, Париж) — франсуз актёри ва қўшиқчиси. Кинода 1930-йилдан фаолият кўрсатган. Экранга демократизм руҳини, эркинлик, инсон шахеига ҳурмат, эҳтиром туйғуларини олиб кирди. „Кун бошланмоқда“, „Малапага деворлари остида“, „Давримиз зўравонлари“, „Тун — менинг подшолигим“, „Ўлжага тегманг“, „Архимед, дайди“, „Мушук“, „Париж орқали“ каби филмларда бош ролларни ижро этган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар