Жеан Голдинг (1939-йил 22-сентабрда туғилган) – Британиялик эпидемиолог ва Авон номли ота-оналар ва болалар бўйича тадқиқот асосчиси. 1962—1977-йилларда Жеан Федриcк номи билан машҳур бўлган. Бристол университетининг педиатрия ва перинатал эпидемиология фахрий профессори.

Жеан Голдинг

Жеан Голдинг
Таваллуди 1939-йил 22-сентябр (1939-09-22) (87 ёш)
Британия, Ҳайле
Миллати Британиялик
Соҳаси Эпидемиолог
Институтлар Бристол университети

Таълими

Голдинг 1939-йилда Cорнwалл штатининг Ҳайле шаҳрида туғилган. Болалигидан кўп касалликка чалинганлиги сабабли мактабни кеч бошлаган ва мунтазам дарсларга бора олмаган. Оиласи билан дастлаб Плимутда яшашган, кейин Честерга кўчиб ўтган. Бир нечта ҳафталаб полиомиелит билан оғриши уни яна бир йил мактабдан қолишига сабаб бўлган. У ўқишидаги узилишларга қарамай, 1958-йилда Охфорддаги Сент-Анна черковига математика соҳасида ўқишга киришга муваффақ бўлди. Бу ерда имтиёзли тарзда бакалавр ва кейин магистр даражаларини қўлга киритди[1].

Фаолияти

1966-йилда Голдинг Лондондаги Бутлер ва Эва Алберманларнинг илмий жамоаси билан ишлаб бошлади[2]. 1958-йилда перинатал ўлим тадқиқотлари бўйича, асаб нуқсонлари этиологиясини ўрганиш бўйича илмий ишлари учун Лондон Университети томонидан илмий степендия олган. 1980-йилларда Ямайкада йирик перинатал тадқиқотни лойиҳалаштиришда ёрдам бериш учун масъул бўлган[3]. Тадқиқотлар давомида Голдинг 1991—1992-йилларда Авон ҳудудидаги болалар, уларнинг ота-оналари ҳақида батавсил маълумотлар тўплашга эришди. Уларда ижтимоий қатламнинг бу қисмига оид биологик, психологик, тиббий маълумотлар, ҳаёт тарзи ҳақида ҳам қайдлар тўпланган. Бу маълумотлар дунё тадқиқотчилари томонидан қўллаб-қувватланган. Маълумот тўплаш ҳар бир бола туғилгандан ривожланиб боргунга қадар шахсий анкеталар, сўровномалар тарзида назоратга олинган. 2019-йилда бу маълумотларга доир 2000 га яқин мақолалар чоп этилган[4].

1987-йилдан 2012-йилгача у педиатрия ва перинатал эпидемиология бўйича халқаро журнал муҳаррири бўлган[5]. Нафақага чиққанидан кейин ҳам изланишларини давом эттирган. 2016-йилдан бошлаб ота-оналар ва болаларни назорат қилиш маркази ташкил қилган ва у ерда наслий муоммолар, шажаралар, аутизм, семизлик кабиларни таҳлил қилган. Оналардаги касалликларнинг ҳомила ривожланишига таъсири, дори воситалари (парасетамол, асетаминофен), оғир металлар (симоб)дан заҳарланишлар, парҳезнинг бузилишини соғлом организмга қандай таъсир қилиши ҳақида маълумотлар тўплаган.

Мукофотлари

Кате Робсон Браун профессор Жеан Голдинг су’рати билан бирга.

2012-йилда тиббиёт фанларига қўшган ҳиссаси учун Британия империяси ордени билан мукофотланган[6]. 2013-йилда Бристол университетида „муассасада тарғиб қилинаётган фазилатлар ва қадриятлар наъмунаси“ мавзусидаги ишлари бўйича ҳуқуқ фанлари доктори даражасини қўлга киритди[7]. 2016-йилда Бристол университетида математик, эпидемиолог сифатида фаолият юритди. 1990-йилларда болалар тадқиқоти бўйича масалаларни ҳал қиладиган, маълумотларни сақлайдиган ташкилот сифатида Жеан Голдинг институтини яратди. 2017-йилда аҳоли таркиби ва популяциясини ўрганиш бўйича Лондон университети фахрий аъзоси, фан доктори унвонига эга бўлди. 2018-йилда НҲС Ресеарч Легендс (НҲС тадқиқотлари афсоналари) танловида ғалаба қозонди ва уларнинг сафига қошилди. 2018-йилда Бристонда бўлиб ўтган „Аёллар ва тенглик: кейинги 100 йил“ тадбирида Бристонда ишлайдиган аёллар қаторида Голдинг ҳам тақдирланди[8]. Шу билан бирга 2018-йилда Энглиш Ҳеритаге Пут компанияси чағириғига кўра 25 аёлга 3 ўлчамли босма ҳайкалчалар қўйилди. Улар орасида Гоблинг ҳам номзод қилиб кўрсатилган. Бу ҳозирги Бристол университетидаги Роял Форт Ҳоуседа кўргазмага қўйилган.

Манбалар

  1. ↑ Тҳе Гуардиан „"Жеан Голдинг: а тале оф иллнесс, адвентуре анд статистиcс“. Қаралди: 2015-йил 13-октябр.
  2. ↑ Пеарсон, Ҳелен (2012) „"Чилдрен оф тҳе 90с: Cоминг оф аге"“.
  3. ↑ Ашлей, Д.; МcCаw-Биннс, А.; Фостер-Wиллиамс, К. (1988). "Тҳе перинатал морбидитй анд морталитй сурвей оф Жамаиcа 1986–1987". Паэдиатриc анд Перинатал Эпидемиологй. „дои:10.1111/ж.1365-3016.1988.тб00194.х“. ҳттпс://пубмед.нcби.нлм.ниҳ.гов/3237494.
  4. ↑ Телеграпҳ.cо.ук „"Ада Ловелаcе Дай: Wҳере аре тҳе wомен ин сcиэнcе? Ригҳт ҳере ... Мй топ 10 фемале сcиэнтисц".“. Қаралди: 2015-йил 13-октябр.
  5. ↑ Голдинг, Жеан; Петерс, Тим Ж. (2014), Эпидемиологй „"А Cонверсатион wитҳ Жеан Голдинг"“.
  6. ↑ ББC Неwс „"Неw Еарс Ҳоноурс: Проф Жеан Голдинг аппоинтед ОБЕ"“. Қаралди: 2016-йил 27-апрел.
  7. ↑ ББC Неwс. „"Профессор Жеан Голдинг гец ҳонорарй дегреэ ат Бристол Университй"“. Қаралди: 2015-йил 17-октябр.
  8. ↑ Бристол, Университй оф. „Новембер: Воте 100 портраиц | Неwс анд феатурес | Университй оф Бристол“. www.бристол.аc.ук. Ретриэвед 29 Септембер 2022.