Рассом Р.Бионди томонидан чилинган Жеан Ҳардоуин портрети

Жеан Ҳардоуин (1646-йил 23-декабр – 1729-йил 3-сентябр) – франсуз руҳоний ва олим. Жеан ҳаёти давомида қадимги қўлёзма нашрлар ва буюк шахслар тарихини ёзган ва шунинг ортидан машҳурликка эришган. Унинг фикрича, ХИВ асрдан олдин ёзилган деб ҳисобланган кўплаб асарлар сохталаштирилган ёки бошқа ном остида чоп этилган. Шунингдек, энг қадимги санъат асарлари, тангалар ва ёзувларнинг ҳақиқийлигини инкор этган. Ҳардоуиннинг бир қатор асарларини тақиқланган китоблар сирасига кирган. Асосий сабаби китобда ғайриоддий ғоялар илгари сурилган.

Ҳаёти

Ҳардоуин Франсиянинг Қуимпер шаҳрида туғилган. Отасининг китоб дўконида адабиётга қизиқиб 1662-йилда (16 ёшида) Парижга келга. Шу ерда христиан динини ўргана бошлаган. 1683-йилда у Лйcéэ Лоуис-ле-Гранд кутубхонасида ишлаган ва шу ерда вафот этган.

„Неw Тестамент“нинг лотинча "Вулгате" нашри сақланиб қолган қисми юнон тилидан таржима қилинган деган фикрга қарши чиққан. Ҳардуин "Неw Тестамент"нинг барча китоблари дастлаб лотин тилида ёзилган ёки ҳеч бўлмаганда лотин тилига таржима қилинглигини таъкидлаган[1][2]. Ҳардоуин Исо Масиҳнинг ўзи ҳар куни лотин тилида гапирганини ҳам айтиб ўтган. Инжиллардаги Исо Масиҳнинг сўзлари оромий тилида ёзилган парчаларни талқин қилиб[3], бу Исо Масиҳнинг доимий гапирадиган тили эмаслигини кўрсатди[4].

Гарчи Ҳардоуин телба ва ақлдан озган деб аталган бўлса ҳам[5][6] у ўз даврининг умумий танқидий тенденсиясининг намунаси бўлди. Баруч Спиноза, Тҳомас Ҳоббес ёки Жеан Даилле кабиларни ўзига устоз сифатида билган ва уларга эргашган[7].

Манбалар

  1. ↑ Ҳардоуин 1741, с. 1
  2. ↑ Ҳардоуинс Пролегомена ин энглисчер Üберсетзунг бй Уwе Топпер, ин CроноЛого (2014)
  3. ↑ Маттҳеw 27:46; Марк 5:41, 7:34, 15:34
  4. ↑ Ҳардоуин 1741, сс. 3–4
  5. ↑ Момиглиано 1950, с. 302
  6. ↑ Wаткинс 2019, сс. 487–8
  7. ↑ Тҳе Охфорд Ҳисторй оф Ҳисториcал Wритинг (Охфорд Университй Пресс, 2012), п. 270