Жеан Лерай (талаффузи: Жан Лере) (7-ноябр 1906-йил — 10-ноябр 1998-йил)[1] — франсиялик математик. Лерай қисман дифференсиал тенгламалар ва алгебраик топология соҳаларидаги ишлари билан танилган. 1979-йил Wолф мукофоти билан тақдирланган.

Жеан Лерай
Таваллуди 7-ноябр 1906-йил
Чантенай-сур-Лоире (бугунги кунда Нантес шаҳрига киради)
Вафоти 10-ноябр 1998-йил(1998-11-10)
(92 ёшда)
Ла Бауле
Соҳаси Математика
Институтлар Нанcй университети
Париж университети
Cоллèге де Франcе
Академик раҳбарлари Ҳенри Виллат
Машҳур шогирдлари Арманд Борел
Иствáн Фáрй
Машҳур ишлари Қисман дифференсиал тенгламалар, алгебраик топология
Мукофотлари Малаха мукофоти (1938)
Фелтринелли мукофоти (1971)
Wолф мукофоти (1979)
Ломоносов олтин медали (1988)

Лерай Чантенай-сур-Лоиреда (бугунги кунда Нантес шаҳри таркибига киради) туғилган. 1926–1929-йилларда Олий нормал мактабда ўқиган. 1933-йил докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1938–1939-йилларда Нанcй университетида, 1945–1947-йилларда Париж университетида, сўнгра 1978-йилгача Cоллèге де Франcеда профессор бўлиб ишлаган.

Лерай топология бўйича ишларининг асосий қисмини 1940–1945-йилларда Австриянинг Эделбач шаҳрида уруш лагери маҳбуси бўлган пайтида ёзган. Дифференсиал тенгламалар бўйича билимини яширган, чунки бундай тенгламаларнинг амалий математикага алоқаси туфайли уни уруш лойиҳаларида ишлашга мажбурлашларидан қўрққан. Олимнинг ишлари спектрал кетма-кетликлар ҳамда тутамлар тушунчаларининг ривожланишида муҳим рол ўйнаган.

Манбалар

  1. ↑ Андлер, М. (2006). "Жеан Лерай. 7 Новембер 1906 -- 10 Новембер 1998: Элеcтед ФорМемРС 1983". Биограпҳиcал Мемоирс оф Феллоwс оф тҳе Роял Соcиэтй 52: 137. дои:10.1098/рсбм.2006.0011.