Жебел Буҳаис ёки Жебел Ал-Буҳаис (арабча: جَبَل بُحَيْص \ جَبَل ٱلْبُحَيْص‎‎) геологик хусусияти кенг қояли чўққи ҳисобланади, шунингдек, шаҳардан 48 километр (30 миля) жануби-шарқда жойлашган Шаржа амирлигининг марказий минтақасида, [1] [2] Мадам яқинида жойлашган археологик жой[3].Ҳудудда БААдаги тош, бронза, темир ва эллинистик даврларни қамраб олган,дафн жойларидан иборат кенг некропол мавжуд. Жебел Буҳаисдаги дафн маросимлари (Жебел арабча тог' деган ма'нони англатади) милоддан аввалги 5-минг йилликка то'г'ри келади[4] [5]. Бу жой денгиз сатҳидан тахминан 340 метр (1,120 фут) баландликда ко'тарилган оҳактош қопламининг ён томонида жойлашган.У археологик жойлар ҳисобланган шимолдаги Мадам шаҳридан Млейха шаҳригача туташган.

Жебел Буҳаис - БААдаги энг қадимги радиометрик жиҳатдаги қабристон[6]. Ҳудуд қо'риқхона сифатида белгиланган, муҳофаза қилинади[7].

Тарих ва тарихдан олдинги

Кашфиёт

Бу жой биринчи марта 1973-йилда Ироқ археологлари томонидан потенциал аҳамиятга эга бо'лган жой сифатида баҳоланган [8], аммо кенг қамровли қазишмалар 1980-йилларнинг охирига қадар амалга оширилмаган, қазиш ишлари 1990-йилларнинг бошларигача Шаржа амирлигидаги франсуз миссияси ва Мадрид Автоном университети томонидан олиб борилган. Ушбу дастлабки ишдан со'нг, Шаржа ҳукуматининг Қадимий ашёлар бошқармаси тадқиқотчилари БҲС 12 қабристонида ко'милган туяни топдилар, бу эса Тюбинген университети жамоасининг 1995-йилдан бошлаб қазиш ишларини олиб боришига сабаб бо'лди. БҲС 12 нинг топилиши ва қазиб олиниши, 1996-2005 йиллардаги 10 та қазиш ишлари олиб борилган,Жанубий Арабистондаги неолит даврининг асосий жойларидан бири ҳисобланган,БҲС 18 қабристонинг топилишига ҳам сабаб бо'лди[9].Ушбу қабристонда 600 га яқин одамнинг то'лиқ жасади топилган, ко'пгина қисми ҳали топилмаган деб ҳисоблашади[10]. Жебел Буҳаисдаги ко'плаб қабрлар ва жойлар орасидан ёнча шаклидаги Wади Суқ давридаги БААдаги қабристон архитектурасининг ноёб қисми бо'лган БҲС 66 мақбараси ҳам топлиди[4] [5].

Тош даври

Со'нги тош даврига оид, БҲС 18 қабристонида 5000-йилдан 4000-йилгача бо'лган 1000 йиллик неолит даври топилмалари топилди, бу ердаги қабрлар асосан қиш мавсумида мамлакат ичкарисида саёҳат қилган ко'чманчи чорвадорларники деб тахмин қилинган[10]. Жебел Буҳаис БААдаги неолит даврига оид энг ноёб жойдир, шу кунгача топилган бошқа барча жойлар қирг'оқ бо'йлаб жойлашган ва бу жойда кейинги минг йилликда дафн этилганлар ҳақида ҳеч қандай ма'лумот ё'қ. Бу иқлим о'згариши натижасида инсон ҳаётининг о'згаришига мос келади.Бутун Жанубий Арабистонда милоддан аввалги 3-минг йилликда одамларнинг мамлакат ичкарисида жойлашуви тўғрисида далиллар кам[11].

Неолитдан кейинги давр

Жебел Буҳаисдаги кейинги дафнлар янги бронза даври Ҳафит даврини (милоддан аввалги 3200 - 2600 йиллар) ифодалайди, ко'плаб о'зига хос "ари уяси" ко'ринишидаги Ҳафит қабрлари топилган. Бироқ, бу қабрлардан о'ша даврда яшаган одам қолдиқлари топиллмади. Умм Ал Нар маданиятини номоён қиладиган қабрлар (милоддан аввалги 2600-2000) Жебел Буҳаисда топилмади, гарчи Млейҳа яқинида Умм Ал Нар даврига оид қабрлар мавжуд бо'лсада. Темир даври қабрлари, хусусан, БҲС 85 деб белгиланган қабрлар гуруҳи яқин атрофдаги Ал-Туқийба шаҳарчаси билан бог'лиқ деб тахмин қилинади. [9]

Жебел Буҳаисдаги Wади Суқ қабрларига БҲС 8 қабристонида топилганлар киради. Бу ерда бир қанча кейинги дафнлар, шу жумладан эски қабр жойларида ба'зи инвазив ко'мишлар ҳам аниқланган.

Геологик парк

Буҳаис геологик парки

2020-йил 21-январ душанба куни Шаржа ҳукмдори Шайх Султон бин Муҳаммад ал-Қосимий Буҳаис геология паркини очди. Бог' ташриф буюрувчиларга Жебел Буҳаис ва унинг атрофидаги ҳудудларнинг археологик аҳамиятини, у ерда мавжуд бо'лган, камида 93 миллион йил олдин бо'р даврига оид қазилма қолдиқлари ва геологик хусусиятларидан фойдаланган ҳолда ко'рсатиш учун мо'лжалланган[1] [2] [12].

Яна қаранг

  • БААдаги қадимий аҳоли пунктлари ро'йхати
  • Бирлашган Араб Амирликлари археологияси

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Фарооқуи, Мазҳар. „Тҳис неw парк ин Шаржаҳ такес ёу баcк 93 миллион еарс!“. Гулф Неwс (2020-йил 20-январ). Қаралди: 2020-йил 21-январ.
  2. ↑ 2,0 2,1 Абдуллаҳ, Афкар. „УАЭ геологиcал парк шоwcасес натуре'с 93м-еар эволутион“. Кҳалеэж Тимес (2020-йил 21-январ). 2020-йил 13-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 21-январ.
  3. ↑ Родригуэс, Жаниcе. „Фирст лоок: Неw Шаржаҳ парк cелебратес регион'с униқуэ геологй“. Тҳе Натионал (2020-йил 20-январ). Қаралди: 2020-йил 22-январ.
  4. ↑ 4,0 4,1 „Жебел ал-Буҳаис“ (эн-ЭН). Департмент оф Cултуре & Информатион, Говернмент оф Шаржаҳ. Арт Дестинатион Шаржаҳ. Қаралди: 2018-йил 18-апрел.
  5. ↑ 5,0 5,1 Сабаҳ Аббоуд Жасим. Тҳе Неcрополис оф Жебел ал-Буҳаис. Преҳисториc Дисcовериэс ин тҳе Эмирате оф Шаржаҳ, Унитед Араб Эмиратес.. УАЭ: Департмент оф Cултуре & Информатион, Говернмент оф Шаржаҳ, 2012. ИСБН 978-9948-04-930-2. 
  6. ↑ Киэсеwеттер, Ҳенрике (1999). "Неолитҳиc жеwеллерй фром Жебел ал-Буҳаис 18". Проcеэдингс оф тҳе Семинар фор Арабиан Студиэс 30: 137–146. 
  7. ↑ „Шаржаҳ Рулер иссуэс Эмири Деcреэ эстаблишинг Жебел Ал-Буҳаис Натуре Ресерве“ (эн). Шаржа24. Қаралди: 2018-йил 18-апрел.
  8. ↑ Неар Эастерн Арчаэологй ин тҳе Паст, Пресент анд Футуре. Германй: Ҳаррассоwитз Верлаг, 2010 — 42-бет. ИСБН 978-3447061759. 
  9. ↑ 9,0 9,1 Уэрпманн, Ҳанс Петер. Фунерал Монуменц анд Ҳуман Ремаинс фром Жебел ал-Буҳаис. УАЭ: УАЭ Министрй оф Cултуре анд Информатион, 2006 — 9-бет. ИСБН 3-935751-06-0. 
  10. ↑ 10,0 10,1 Ал Серкал, Мариам М.. „7,000-еар-олд скелетал ремаинс гиве глимпсе оф тҳе паст“. Гулф Неwс (2008-йил 17-март). Қаралди: 2018-йил 18-апрел.
  11. ↑ Потц, Даниэл. Арчаэологй оф тҳе Унитед Араб Эмиратес. УК: Тридент Пресс, 2003 — 74-бет. ИСБН 978-1900724883. 
  12. ↑ „Шаржаҳ Рулер опенс Буҳаис Геологй Парк“. Эмиратес 24/7 (2020-йил 21-январ). Қаралди: 2020-йил 21-январ.

Андоза:Моунтаинс ин тҳе Арабиан Пенинсула