Эритреялик аёл жебенадан кофе қуймоқда

Жебена (ጀበና) — Эфиопия, Эритрея ва бошқа минтақаларда кофе тайёрлаш учун ишлатиладиган анъанавий керамика идиш бўлиб, кофе маросимида ишлатиладиган минтақаларда буна деб аталади. Жебена, одатда, шарсимон асосга ва тор бўйинга эга.

Кўмир устидаги жебена

Жебена Эфиопия ва Эритрея қаҳва маросимида ишлатилади. Жебенада тайёрланган қаҳва бир ҳаракатда ингичка оқим билан қуйилади, шунда кофе қуйқаси чашкаларга тушмайди. Қаҳва дамлаш уч марта такрорланади, биринчи дамлашда қуюқ эспрессо билан бошланиб, таъмга бойлиги камаяди[1][2].

Эфиопия жебенаси Эритреяникидан кофе қуйиш учун алоҳида жўмраги билан фарқ қилади[3].

Тарихи

Маҳаллий афсоналарга кўра, қаҳвани эфиопиялик чўпон тасодифан кашф этган ва у қаҳва доналарини еган эчкиларга таъсирини пайқаган. Ўшандан бери Эфиопияда қаҳва қайнатилади ва жебеналарда ичилади, бу, одатда, эрамизнинг 1100-йилларидан бошланган деб ҳисобланади[4].

Жебена ва буна Сомали яриморолига хос ҳисобланиб[5] Эфиопия ва Эритрея маданиятида муҳим ўрин тутади. Оилаларда жебеналар одатда ўзига хос қимматбаҳо ёдгорлик, маданий мерос сифатида авлоддан-авлодга ўтиб келади[6].

Манбалар

  1. ↑ „Cан Cоффеэ Cултуре Саве тҳе Cоффеэ Бусинесс ин Этҳиопиа?“ (эн). Cоффеэ ор Диэ Магазине (2019-йил 6-сентябр). Қаралди: 2019-йил 22-ноябр.
  2. ↑ „Этҳиопиан Cоффеэ Cеремонй“. www.эпиcуреан.cом. 2009-йил 3-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-ноябр.
  3. ↑ Стефаниэ СпенcерСтефаниэ wритес фор тҳе Воиcе ин тҳе Десерт неwспапер, а лоcал папер сервинг Cочисе Cоунтй, Аризона. „Cоффеэ Cултурес: Эритреа анд Этҳиопиа“ (эн). И Неэд Cоффеэ (2015-йил 29-апрел). Қаралди: 2019-йил 22-ноябр.
  4. ↑ Палмер, Давид (Деcембер 2010). „Тҳе ЭтҳиопианБуна(Cоффеэ) Cеремонй: Эхплоринг тҳе Импаcт оф Эхиле анд тҳе Cонструcтион оф Идентитй тҳроугҳ Нарративес wитҳ Этҳиопиан Форcед Мигранц ин тҳе Унитед Кингдом“. Фолклоре. 121-жилд, № 3. 321–333-бет. дои:10.1080/0015587х.2010.511461. ИССН 0015-587Х.
  5. ↑ Палмер, Давид (Деcембер 2010). „Тҳе ЭтҳиопианБуна(Cоффеэ) Cеремонй: Эхплоринг тҳе Импаcт оф Эхиле анд тҳе Cонструcтион оф Идентитй тҳроугҳ Нарративес wитҳ Этҳиопиан Форcед Мигранц ин тҳе Унитед Кингдом“. Фолклоре. 121-жилд, № 3. 321–333-бет. дои:10.1080/0015587х.2010.511461. ИССН 0015-587Х.
  6. ↑ Бринкерҳофф, Женнифер А.. Беинг а гоод этҳиопиан wоман : партиcипатион ин тҳе"буна" (cоффеэ) cеремонй анд идентитй., 2012. ИСБН 978-1-249-06613-2. ОCЛC 934030007.