Жеффрей Давид Сачс (талаффузи: Жеффри Девид Сакс; туғ. 1954-йил 5-ноябр, Детроит, АҚСҲ) — америкалик иқтисодчи, академик, давлат сиёсати таҳлилчиси ва Cолумбиа университетидаги Ер институтининг собиқ директори ва у ерда университет профессори унвонига эга[1][2]. У барқарор ривожланиш, иқтисодий ривожланиш ва қашшоқликка қарши кураш бўйича мутахассис сифатида танилган[3][4].

Жеффрей Сачс
Таваллуди 5-ноябр 1954-йил
Детроит, АҚСҲ
Соҳаси иқтисодчи, профессор
Таълими Ер институтининг директори
Мукофотлари Бернард Ҳармес мукофоти

Мартаба

Сакс Колумбия университети Барқарор ривожланиш маркази директори ва БМТ Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи президент. У Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Бош котиби Антониу Гутерришнинг 2015-йил сентабр ойида БМТ саммитида қабул қилинган 17 та глобал мақсадлардан иборат Барқарор ривожланиш мақсадлари (СДГс) бўйича СДГ ҳимоячиси этиб тайяланган. 2001-йилдан 2018-йилгача Сакс БМТ Бош котибининг махсус маслаҳатчиси бўлиб ишлаган ва БМТнинг аввалги Бош котиби Пан Ги Мун даврида ҳам худди шундай лавозимни эгаллаган ва 2016-йилгача Минг йиллик ривожланиш мақсадлари (МРМ) билан боғлиқ худди шундай маслаҳатчи лавозимида ишлаб келган[5] 2015-йилга келиб экстремал қашшоқлик, очлик ва касалликларни камайтириш учун халқаро миқёсда тасдиқланган саккизта мақсад қўйган. МРМ билан боғлиқ ҳолда у биринчи марта 2002-йилда Кофи Аннан даврида БМТ Бош котибининг махсус маслаҳатчиси этиб тайинланган эди[5][6].

Жеффри Сакс Мингйиллик ваъдалари иттифоқининг асосчиларидан бири ва бош стратеги бўлиб, танқидчилар[7] эътиборига тушган. 2002-йилдан 2006-йилгача у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мингйиллик лойиҳасининг МРМ бўйича ишининг директори бўлган. Шунингдек, Жеффри Жон Ф. Хелливелл ва Ричард Лаярд билан биргаликда " Жаҳон бахти ҳисоботи " журналининг муҳаррири этиб тайёрланган. 2010-йилда эса у кенг полосали уланишнинг халқаро сиёсатдаги аҳамиятини оширишдан иборат бўлган Барқарор ривожланиш бўйича комиссиянинг комиссари бўлди[8]. Ҳозирги кунда Жеффри Сакс CОВИД-19 комиссиясининг раиси. Ундан ташқари, Сакс бир нечта китоблар ёзган ва бир нечта мукофотларга сазовор бўлган. У иқтисод ва Хитой ҳақидаги фикрлари учун танқид қилинган[9][10][11][12].

Ҳаёти ва Таълими

Жеффри Сакс Мичиган штатининг Детроит шаҳри чеккасида жойлашган Оак Паркда Жоан ва меҳнат ҳуқуқшуноси Теодор Сакснинг ўғли бўлган[13]. Унинг оиласи яҳудий бўлган. Жеффри Оак Парк ўрта мактабини тамомлаган ва Гарвард коллежида ўқиган ва у ерда 1976-йилда санъат бакалаври даражасини олган. Шунингдек, Сакс магистратура ва фан номзоди илмий даражасини олди. Гарвард университетида иқтисод бўйича ўзининг " Очиқ иқтисодиётда омиллар харажатлари ва макроиқтисодий мослашув: назария ва далиллар номли диссертацияси билан ишлаган ва Гарвард аспиранти бўлган вақтида Гарвард стипендиатлари жамиятига аъзоликка таклиф қилинган.

Академик мартаба

Гарвард университети

1980-йилда Сакс Гарвард факултетига доцент сифатида қўшилди ва 1982-йилда доцент лавозимига кўтарилди. Бир йил ўтгач, 28 ёшида у Гарвардда иқтисод профессори бўлди[14].

Гарварддаги кейинги 19-йил давомида Сакс Гален Л.Стоун халқаро савдо профессори[15] Кеннеди номидаги ҳукумат мактаби қошидаги Гарвард халқаро тараққиёт институти директори (1995-1999) ва Халқаро тараққиёт маркази директори этиб тайяланди(1999-2002)[16].

Колумбия университети

Профессор Сакс Колумбия университетида Барқарор ривожланиш маркази директори лавозимида ишлайди. Ҳозирги кунда у Колумбия университети профессори. 2002-йилдан 2016 -йилгача Сачс Колумбия университетининг Ер институти директори лавозимида ишлаган[17].Барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлаш учунСачснинг дарслари Халқаро ва Жамоатчилик билан алоқалар мактаби ва Маилман жамоат саломатлиги мактабида ўқитилади ва унинг „Барқарор ривожланиш муаммолари“ курси бакалавриат даражасида ўқитилади[18].

Сакс доимий равишда барқарор ривожланиш бўйича университет таълимини кенгайтириш тарафдори. У Америка Қўшма Штатларидаги биринчи ПҳД дастурларидан бири бўлган Колумбия Университетида барқарор ривожланиш бўйича ПҳД даражасини жорий этишга ёрдам берди ва янги фанларни қўллаб-қувватлади. Ривожланиш амалиёти магистрлари (МДП) бу янги даражани таклиф қилувчи дунё бўйлаб йирик университетлар консорсиумига олиб келди. Ер институти, шунингдек, Колумбия коллежида барқарор ривожланишни янги мутахассислик сифатида қабул қилишга раҳбарлик қилди. 

Шуни этиб ўтиш керакки, Сакс чуқур декарбонизация йўллари лойиҳасининг асосчиларидан бири ҳисоблснсди[19].


Манбалар

  1. ↑ ҳттпс://www.эартҳ.cолумбиа.эду/артиcлес/виэw/1791
  2. ↑ ҳттпс://www.эартҳ.cолумбиа.эду/артиcлес/виэw/1791
  3. ↑ ҳттпс://www.британниcа.cом/биограпҳй/Жеффрей-Д-Сачс
  4. ↑ ҳттпс://www.британниcа.cом/биограпҳй/Жеффрей-Д-Сачс
  5. ↑ 5,0 5,1 ҳттпс://www.британниcа.cом/биограпҳй/Жеффрей-Д-Сачс
  6. ↑ ҳттпс://www.батимес.cом.ар/неwс/wорлд/жеффрей-сачс-тҳис-ис-нот-а-гаме-фор-блаcкроcк-то-гет-ан-эхтра-перcентаге-поинт-тҳац-абсурд.пҳтмл
  7. ↑ ҳттпс://www.тҳенатионалнеwс.cом/уаэ/греэдй-cомпаниэс-профит-фром-дигитал-аддиcтион-деспите-ҳеалтҳ-импаcт-суммит-ҳеарс-1.823983
  8. ↑ ҳттпс://ҳоллис.ҳарвард.эду/примо-эхплоре/сеарч?вид=ҲВД2&сортбй=ранк&ланг=эн_УС
  9. ↑ ҳттпс://www.блоомберг.cом/неwс/артиcлес/2019-01-02/cолумбиа-с-сачс-қуиц-тwиттер-афтер-cритиcисм-оф-ҳуаwеи-артиcле
  10. ↑ ҳттпс://www.ҳарвардмагазине.cом/2002/09/девелопментал-троублес.ҳтмл
  11. ↑ ҳттпс://www.ҳарвардмагазине.cом/2002/09/девелопментал-троублес.ҳтмл
  12. ↑ ҳттпс://www.нйтимес.cом/1993/06/27/магазине/др-жеффрей-сачс-шоcк-тҳерапист.ҳтмл
  13. ↑ ҳттпс://www.нйтимес.cом/1993/06/27/магазине/др-жеффрей-сачс-шоcк-тҳерапист.ҳтмл
  14. ↑ „Cолумбиа гец Стар Профессор фром Ҳарвард“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (5-апрел 2002-йил).
  15. ↑ ҳттпс://www.ббc.cо.ук/радио4/реитҳ2007/леcтурер.штмл
  16. ↑ ҳттпс://www.британниcа.cом/биограпҳй/Жеффрей-Д-Сачс
  17. ↑ ҳттпс://www.ббc.cо.ук/радио4/реитҳ2007/леcтурер.штмл
  18. ↑ ҳттпс://www.британниcа.cом/биограпҳй/Жеффрей-Д-Сачс
  19. ↑ ҳттпс://ру.wикипедиа.орг/wики/%Д0%9Д%Д0%Б5%Д0%Б7%Д0%Б0%Д0%Б2%Д0%Б8%Д1%81%Д0%Б8%Д0%БC%Д0%Б0%Д1%8Ф_%Д0%Б3%Д0%Б0%Д0%Б7%Д0%Б5%Д1%82%Д0%Б0