Jek Lindsey
Жек Линдсей (Жаcк Линдсай) (1900.20.10, Мелбурн, Австралия — 1990.10.3, Cамбридге, Бирлашган Қироллик) — инглиз ёзувчиси, танқидчи. Ижоди 30-йиллардан бошланган. "1649. Бир йилнинг тарихи" (1938), "Биз кайтамиз" (1942), "Қирқ саккизинчи йил одамлари" (1948), "Смитфилддаги гулханлар" (1950) ва бошқа тарихий романлар муаллифи. Л. ҳужжатли воқеаларни ривоят ва афсонавий мав-зулар билан омихталаштирган. "Британия йўли" эпопеясидан ўрин олган "Сотилган баҳор" (1953), "Сенинг уйинг" (1957), "Ниқоб ва қиёфалар" (1963) романларида Иккинчи жаҳон урушидан ке-йинги Британиядаги турли аҳоли қатламларининг ҳаёти акс эттирилган. Ҳаётдаги қарама-қаршиликлар, тинчлик ва уруш масаласи, ахлоқий муносабатлар ёзувчининг асосий мавзуи бўлган. Л. олим сифатида адабиётнинг ҳаётдаги ўрнига юксак баҳо берган. Ўз салафлари — ижодкорлар меросини кенгтадқиқ этишга интилган. Ч. Диккенс, Ж. Бенян, Ж. Мередит ҳақида китоблар ёзган. Тарих ("Византия ва Европа", 1950; "УотТайлер", 1964), санъацҳуносликка оид ("Жексон Тернер", 1966; "Пол Сезанн", 1969; "Гюстав Курбе", 1973) асар ва монографиялар, маданият тарихига багишланган ("Клеопатра", 1971) китоби бор. Асарлари жаҳоннинг кўплаб тилларига таржима қилинган.[1]
| Жаcк Линдсай | |
|---|---|
| Таваллуди |
20-октябр 1900-йил |
| Вафоти |
8-март 1990-йил (89 ёшда) Бирлашган Қироллик, Cамбридге |
| Касби | Прозачи, публицист |
| Йўналиш | Реализм |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |