Jelak
Желак — хотин-қизлар бошига ташлаб юрадиган ёпинчиқ; бичими эркаклар тўнининг кичик ҳажмдаги шаклида. Фақат бўйин ўмизига тўғри бурчакли узун ёқа қўшилган, айримларида ёқа ўрнига тува (10х20 см) қўйилган. Ж.нинг узунлиги 115—120 см, тана ва енг қисми ўта тор қилиб бичилган, енглари одатдагидан узунроқ бўлиб, паранжиники каби орқа томонда бирлаштирилиб этаккача тушиб турган. Ж.нинг авраси баъзан қуроқ усулида мато парчаларидан улаб тикилган; ёқа (тува)си ёрқин рангли ипларда кашта билан сидирға қоплаб, ёқа, енглари ҳошия нақш (ромб, учбурчак, хочсимон ва б. шаклли), ёқадан орқа томонга, енгларга шохча ("ҳаёт дарахти") шакли кашта билан тикилиб, турли хил пулакча, пистон, тугма, нозиклар билан безатилган, шунингдек, энли жияклар (асосан қўлтиқ ости ва енг учларига) тикилган. Жияклар охири попуклар билан тугалланган. Самарқанд, Сурхондарё, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё, Қорақалпоғистонда кенг тарқалган Ж. махаллий хусусиятлар асосида турлича безатилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |