Jemma Firsova
Жемма Сергеевна Фирсова (1935-йил 27-декабр, Самарқанд, Ўзбекистон ССР, СССР – 2012-йил 8-май, Москва, Россия) – совет ва рус кино актрисаси, кинорежиссёр, жамоат арбоби. СССР Давлат (1973) ва Ленин мукофоти лауреати (1980).
| Жемма Сергеевна Фирсова | |
|---|---|
| Таваллуди |
27-декабр 1935-йил |
| Вафоти |
8-май 2012-йил (76 ёшда) Москва, Россия |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | актриса, журналист |
Ҳаёти
Жемма Сергеевна Фирсова 1935-йил 27-декабрда Ўзбекистон ССРнинг Самарқанд шаҳрида ҳарбий оилада туғилган. Улуғ Ватан уруши йилларида отаси ҳарбий муҳандис бўлганлиги учун хизмат сабабли қизини фронтга олиб кетган, онаси эса штабда ишлаган. Жемма мактабда асосан тарихга қизиққан. У С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг режиссёрлик бўлимига ўқишга кирди. Александр Довженко, Сергей Герасимов ва Михаил Ромм курсларида таҳсил олди. 1966-йилда Бутунроссия давлат кинематография институтини тамомлаган. У оператор Владислав Микоша билан оила қурган.
У ҳужжатли филмларда рол ўйнаган, асосан ҳарбий мавзуларни ишлаб чиққан. Унинг филмлари маҳаллий ва халқаро кинофестивалларда соврин ва мукофотларга сазовор бўлган.
1966-йилда у Василий Аксеновнинг ҳикояси асосида ўзининг ягона „Ойга ярим йўл“ бадиий филмини суратга олди[1].
Кино танқидчи Владимир Дмитриевнинг сўзларига кўра, Жемма Фирсовага асосан ғайриоддий, филмларда ўзига хос ғалати ҳаёт кечирадиган аёллар, жодугарлар ролларини ўйнаш таклиф қилинган.
Жемма Фирсова, к 1970-йилларнинг охири ва 1980-йилларнинг бошларида у СССР Давлат кино қўмитасида ҳарбий-ватанпарварлик бадиий филмлари гуруҳларида бош муҳаррир бўлиб ишлаган. Бутуниттифоқ аёллар ҳоккей федерацияси президенти бўлган. 1980-йилларнинг охири 1990-йилларнинг бошларида Россия музейларини сақлаш ва ривожлантириш дастурлари эксперт координатори (Архангелское, Абрамцево, Санкт-Петербургдаги Пушкин мажмуаси: Музей-лицей, Моикадаги Пушкин уй-музейи, Современник музейи ва бошқалар) бўлган.
Чернобил АЭСдаги авариядан сўнг у Чернобил иттифоқи ташкилотини яратишда иштирок этди. Кейинчалик у Чернобил авариясининг бевосита сабаблари бўйича бир нечта мустақил эксперт гуруҳларидан бирига раҳбар этиб тайинланди. Атроф-муҳит муаммолари, санъат, мусиқа танқидчиси, журналистбўлган. Жемма Фирсова „Олтин қалам“ совриндори, „ Огонёк“ журнали мукофоти ва халқаро мукофотлар билан тақдирланган. „Иккинчи ҳақиқат“ ва „Қайтиш орзулари“ шеърий тўпламлари муаллифи.
Жемма Фирсова 2012-йил 8-майда Москвада вафот этди. У Москвадаги Химки қабристонига дафн қилинди.
Оиласи
Турмуш ўртоғи кинооператор Владислав Микоша. Фарзандлари йўқ.
Филмографияси
Бадиий филмлар
- 1959 — (рус тилида: Последний лист) Охирги варақ[2].
- 1966 — (рус тилида: На полпути к Луне) Ойга ярим йўл
Манбалар
- ↑ „"Последний лист" - первая роль Ларисы Кадочниковой в студенческом фильме Джемма Фирсовой. - ЁуТубе“. 2021-йил 25-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 24-октябр.
- ↑ „Острова. Джемма Фирсова“. Телеканал «Культура». 2016-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 4-июл.
Ташқи ҳаволалар
- «Первая леди документального кино»
- Актриса Джемма Фирсова: «Я до сих пор считаю себя жительницей Кенигсберга» // Комсомольская правда. — 2008, 10 апреля.
- „Острова. Джемма Фирсова“. Телеканал «Культура». 2016-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 4-июл.