Женева масжиди, Петит-Саcоннех масжиди номи билан ҳам танилган (франсузча: Мосқуéэ де Генèве, Мосқуéэ де Петит-Саccонех) Швейсариянинг Женева шаҳридаги энг катта масжиддир. У Саудия Арабистонида жойлашган Ислом олами уюшмаси томонидан молиялаштирилган ва 1978-йилда Ле Петит-Саcоннех маҳалласида қурилган[1].

Масжид
Женева масжиди
Мосқуéэ де Генèве
Мамлакат   Швейсария
Шаҳар Женева
Координаталар 46°13′25″Н 6°7′19″Э / 46.22361°Н 6.12194°Э / 46.22361; 6.12194
Йўналиши суннийлик
Асосий сана:
1978-йил
Миноралар сони 1
Миноралар сони 1
Миноралар баландлиги 22 м

Масжид Саудия Арабистони қироли Холид ибн Абдулазиз ва Швейсария Конфедерацияси президенти Wилли Рицчард томонидан очилган бўлиб, шаҳар ва бутун Швейсариядаги энг катта масжид ҳисобланади. Бино 1500 намозхонга мўлжалланган. У Женева Ислом маданияти жамғармаси томонидан бошқарилади ва масжид имоми Яҳё Басаламаҳдир. 2017-йил ноябр ойида Мусулмонлар Жаҳон Лигаси бош котиби Муҳаммад бин Абдукарим Исо Женева Ислом маданияти жамғармасининг янги кенгашини ташкил этишини ва камида 2012-йилдан бери „Фиче С“ номи билан танилган терроризмга қарши кураш рўйхатига Франсия расмийлари томонидан киритилган икки масжид ходими ўз лавозимларидан четлаштирилишини айтган[2].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Департмент Оф Стате. Тҳе Оффиcе оф Элеcтрониc Информатион. „Сwитзерланд“ (эн). 2001-2009.стате.гов. Қаралди: 2020-йил 5-май.
  2. ↑ сwиссинфо.ч. „Сауди фундер анноунcес планс то реформ Генева мосқуэ“ (эн). СWИ сwиссинфо.ч. Қаралди: 2020-йил 5-май.

Ҳаволалар