Jenna Jones
Женна Жонес (2001-йил 19-январда туғилган) – австралиялик пара сузувчи. 2016-йилги Рио Паралимпиадаси[1] ва 2024-йилги Париж Паралимпия ўйинларида Австралия шарафини ҳимоя қилган[2].
| Женна Жонес | |
|---|---|
|
Женна Жонеснинг 2016-йилги Австралия Паралимпия терма жамоаси аъзоси сифатидаги портрети | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | аёл |
| Тахаллуси/Лақаби | ЖЖ |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
2001-йил 19-январ Маитланд, Неw Соутҳ Wалес |
| Спорт | |
| Қайси спорт | пара сузиш |
| Клуби | УСC Сwим Cлуб |
| Мураббий(лар)и | Ҳарлей Cонноллй /Cасей Аткинс |
Биографияси
Женна Жонес 2001-йил 19-январда туғилган. Оилада олти фарзанднинг бешинчиси, тўрт акаси ва бир синглиси бор[3]. У болалар боғчасида ўқиб юрганида, ноёб дегенератив кўз касаллиги таёқча-конус дистрофияситашхиси қўйилган[4].
Женна Жонес Ст Cолумба ўрта мактабида таълим олган[5][6] ва ТАФЕда ўрта мактаб сертификатига эга бўлган. Шундан сўнг у ўзининг ҳаётини тубдан ўзгартирувчи қарор қабул қилган ҳолда бошқа штатга яъни Суншине Cоастга кўчиб ўтган.
Сузиш
Женна Жонес турли спорт турлари билан шуғулланган, аммо кўриш қобилияти ёмонлашгани сабабли сузишга асосий эътиборини қаратган[3]. У сузиш ҳовузи охирига яқинлашаётганида „огоҳлантирувчи таёқча“лардан фойдаланади. Дастлаб Женна тезликка сузишда қийналган, чунки бошқа сузувчиларнинг сув тўлқинлари кўриш қобилияти пасайганлиги сабабли пайдо бўладиган бош айланишини янада кучайтирган. 2014-йилда янги мураббий Ниcк Робинсон унга ёрдам беришга қарор қилди. Шундай қилиб Женна янги мураббий қўл остида шуғуллана бошлагач, олти ой давомида унинг натижалари сезиларли даражада яхшиланди[5].
Жонес ўша йили яъни 13 ёшида илк маротаба Австралия очиқ чемпионатида қатнашиб, ўн бир ёш тоифаси бўйича ўрнатилган рекордини ўрнатди[3]. Мусобақада сузувчи иккита кумуш ва иккита бронза медалини қўлга киритди. 2015-йилги Очиқ чемпионатда у касалликка чалинганига қарамай, 50 метрга чалқанча сузиш йўналиши бўйича кумуш медалга эга чиқди. Сўнгра 2015-йилги Австралия ёшлар чемпионатида олтита олтин ва учта кумуш медални қўлга киритиб, С13 тоифасида тўққизта Австралия ва ўнта Неw Соутҳ Wалес рекордини янгилади[5]. Шу йилнинг ноябр ойида эса Женна 50 метрга чалқанча сузиш бўйича илк маротаба ўзининг миллий рекордини ўрнатди[3].
Женна Жонес аслида Рио-де-Жанейрода ўтказилган 2016-йилги Ёзги Паралимпия ўйинларидан кўра[5] 2020-йилги Токиода бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида иштирок этишни мақсад қилган эди. Бироқ 2016-йилда Аделаида шаҳрида ўтказилган Австралия сузиш чемпионатида у Риода бўлиб ўтадган Ёзги Паралимпия ўйинлари учун саралаш мусобақаларида иштирок этди. Мусобақада Женна 50, 100 ва 400 метрга эркин услубда, 100 метрга чалқанча услубда ҳамда 100 метрга брасс усулида сузиш бўйича керакли меъёрларни бажарди[7] ва 2016-йил 14-апрелда Австралия Паралимпия сузиш терма жамоаси аъзоси деб эълон қилинди[8].
2016-йилда Женна Жонес Рио-2016 Паралимпия ўйинларида бешта йўналишда иштирок этди. Сузувчи аёллар ўртасида С13 тоифасида 50 метрга эркин услуб ва С13 тоифасида 100 метрга чалқанча сузиш йўналишларида финалга қадар етиб борди ва финалда еттинчи ўринни эгаллади. Аммо С13 тоифада 100 метрга эркин услубда, СМ13 тоифада 200 метрга комплекс сузиш ва СБ13 тоифада 100 метрга брасс усулида сузиш йўналишларида финалга чиқа олмади[9]. Мураббийи Ниcк Робинсон Риодан олдин Жонес билан машғулот олиб борган ва унга кўнгил айниши ҳамда бош айланишини камайтиришга ёрдам берган. Мураббийи Женнага шундай деган эди: „Аммо бу сенинг танловинг. Сен буни бошқаришни бошлашинг керак. Ҳаётда оғриқни, қўрқувни ва ҳамма нарсани бошқаришни ўрганишинг лозим.“ Жонес эса ўзининг Рио Пара Олимпиадаси олдидан тайёргарлиги ҳақида шундай деган эди: „Чиндан ҳам яхши жисмоний ҳолатда бўлсам, ўзимни худди учаётгандек ҳис қиламан“[10].
2022-йилда Англиянинг Бирмингем шаҳрида бўлиб ўтган Ҳамдўстлик ўйинларида Женна аёллар ўртасида С13 тоифада 50 метрга эркин услубда сузиш йўналишида 4-ўринни эгаллаган[11][12].
2023-йилда Англиянинг Манчестер шаҳрида ўтказилган Пара сузиш бўйича жаҳон чемпионатида аёллар ўртасида С12 тоифада 100 метрга чалқанча сузиш йўналишида кумуш медални қўлга киритган.
2024-йилги Париж Паралимпия ўйинларида эса учта йўналишда иштирок этган, жумладан, аёллар ўртасида С12 тоифада 100 метрга эркин услубда 8-ўрин, С12 тоифада 100 метрга чалқанча сузиш бўйича 6-ўрин ва СМ10 тоифада 100 метр брасс усулида сузиш баҳсларида ҳам 6-ўринни эгаллаган.
Манбалар
- ↑ „Сwимминг Аустралиа Паралймпиc Сқуад Анноунcемент“. Сwимминг Аустралиа Неwс. 2016-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 29-апрел.
- ↑ „Паралймпиcс Аустралиа Намес Сwимминг Теам Фор Парис 2024 Гамес“. Паралймпиcс Аустралиа (2024-йил 14-июн). Қаралди: 2024-йил 15-июн.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 „Женна Жонес“. Аустралиан Паралймпиc Cоммиттеэ (2016-йил 15-март). Қаралди: 2016-йил 19-апрел.
- ↑ Cуртин, Женниэ. „Фаулcонбридге сwиммер Женна Жонес тҳе стар оф тҳе поол“ (2015-йил 28-апрел). Қаралди: 2016-йил 19-апрел.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 Cуртин, Женниэ. „Фаулcонбридге сwиммер Женна Жонес тҳе стар оф тҳе поол“. Блуэ Моунтаинс Газетте (2015-йил 28-апрел). Қаралди: 2016-йил 19-апрел.Cуртин, Женниэ (28 Април 2015). „Фаулcонбридге сwиммер Женна Жонес тҳе стар оф тҳе поол“. Блуэ Моунтаинс Газетте. Ретриэвед 19 Април 2016.
- ↑ Поwер, Жулиэ. „Паралймпиcс 2016: Сwиммер гоэс фор голд ат Рио эвен тҳоугҳ тҳе поол ис а блур“. Сйдней Морнинг Ҳералд (2016-йил 3-сентябр). Қаралди: 2016-йил 3-сентябр.
- ↑ Cуннингҳам, Илса. „Женна Жонес макес Рио Паралймпиcс сwимминг теам“. Блуэ Моунтаинс Газетте (2016-йил 14-апрел). Қаралди: 2016-йил 19-апрел.
- ↑ „Ауссиэ Паралймпиc сwим теам намед“. Спеcиал Броадcастинг Сервиcе (2016-йил 14-апрел). Қаралди: 2016-йил 19-апрел.
- ↑ „Женна Жонес“. Рио Паралймпиcс Оффиcиал Ресулц. Рио Паралймпиcс 2016. 2016-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ Поwер. „Паралймпиcс 2016: Сwиммер гоэс фор голд ат Рио эвен тҳоугҳ тҳе поол ис а блур“. Сйдней Морнинг Ҳералд (2016-йил 3-сентябр). Қаралди: 2016-йил 16-октябр.
- ↑ „Cоле, Паттерсон Анд Левй Амонгст Старс Оф Тҳе Поол Реадй То Сплаш Анд Даш Ин Бирмингҳам“. Cоммонwеалтҳ Гамес Аустралиа (2022-йил 5-май). Қаралди: 2022-йил 6-май.
- ↑ „2022 Cоммонwеалтҳ Гамес Ресулц“. Cоммонwеалтҳ Гамес Аустралиа (2020-йил 16-июн). Қаралди: 2022-йил 15-август.