Jennifer Egan
Женнифер Эган(1962-йилда туғилган)-америкалик ёзувчи ва қисқа ҳикоялар ёзувчиси. Унинг А Висит фром тҳе Гоон Сқуад романи бадиий адабиёт учун 2011-йилда Пулицер мукофоти ва Миллий китоб танқидчилари тўгараги мукофотига сазовор бўлган.2018-йилнинг 28-феврал ҳолатига кўра, Эган „ПЕН Америcа“ президенти ҳисобланади[1][2].
Эрта ҳаёти

Женнифер Эган Американинг Чикаго шаҳрида туғилган аммо Сан Франcисcода катта бўлган[3].Эган Лоwелл ўрта мактабини тугатгач,Пенсилвания университетида инглиз адабиёти бўйича мутахассисликка эга бўлади. Ўқишни тугатгандан сўнг, икки йилни Кембриждаги Сент-Жон коллежида ўтказади, у ерда кейинчалик магистрлик даражасини ҳам олади. Эган 1987-йилда Ню-Ёркка кўчиб келган. Ўша пайтларда у эндигина ёзишни ўрганар экан кўплаб ишларда, жумладан, жаҳон Савдо Марказида овқатланиш соҳасида ҳам ишлайди.
Шахсий ҳаёти
Женнифер Эган ҳозирги кунда Брооклйндаги Cлинтон Ҳиллда Оиласи билан яшайди. Унинг иккита фарзанди бор(Ману ва Раоул)[4].
Мукофотлари
Эган 1986-йилда Тҳоурон мукофотига сазовор бўлади,Санъат учун миллий жамғарма ва 1996-йилда Гуггенҳеим стипендияси совриндори ҳам бўлади.2002-йилда Эган уйсиз болалар ҳақида ҳикоя ёзади ва Керролл Ковал журналистика мукофотига сазовор бўлади. Кейин 2004–2005-йилларда Ню-Ёрк жамоат кутубхонаси қошидаги Дороти ва Люис Б. Кулман номидаги олимлар ва ёзувчилар марказида ишлайди.2011-йилда Эган бадиий адабиёт учун ПЕН/Фолкнер мукофоти финалчиси бўлади. Ўша йилини ўзида Миллий китоб танқидчилари тўгараги мукофоти,Лос-Анжелес Таймс китоб мукофоти ва Гоон гуруҳи ташрифи учун Пулицер мукофотини қўлга киритади[2].
Асарлари
Романлари
- Тҳе Инвисибле Cирcус (1994)
- Лоок ат Ме (2001)
- Тҳе Кеэп (2006)
- А Висит фром тҳе Гоон Сқуад (2010)
- Манҳаттан Беач (2017)
- Тҳе Cандй Ҳоусе (2022)
Қисқа ҳикоялар тўплами
- Эмералд Cитй
- Блаcк Бох
Манбалар
- ↑ „Пен америcа“. Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ 2,0 2,1 „Эган аwардс“ (инглизча). Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Ж.Эган ҳаёти“ (инглизча). Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.
- ↑ „Ж.Эган оиласи“. Қаралди: 17-сентабр 2023-йил.