ЖЕРИКО (Гериcаулт) Теодор (1791.26.9, Руан - 1824.26.1, Париж) — франсуз рассоми ва графиги; франсуз рассомлик санъатида романтизм асосчиси. К. Берне (1808—10) ва П. Герен (1810— 11)да таълим олган, А. Гродан илхомланган. Ж. франсуз санъатида илк бор романтизмга хос бўлган дунё қарамақаршиликларини ўткир ҳис этишни ифодалаган, даврининг муҳим ҳодиса ва кучли туйғуларини жўшқин гавдалантиришга интилган: "Ҳужумга бораётган Император гвардияси егерлари офицери" (1812), "Жанг майдонини тарк этаётган ярадор кирасир" (1814) ва б. Италия (1816—17), Буюк Британия (1820—22) ва б.да ижодий сафарларда бўлган, Италия классицизми (айниқса, Микеланжело) таъсирида Ж. асарларида умумлашма шакл ва маҳобатлилик, расмининг аниқлиги ортди ("Римда озод отларнинг чопиши", 1817), долзарб мавзудаги "Медуза соли" (1818 — 19) асарида инсон туйғуларининг мураккаб уйғунлиги тасвирланган; "20 яшар Делакруа портрети" (1819) ва автопортретларида романтик рассом қиёфасини ифодалаган; маиший лавҳалар, манзаралар яратган. Ж. ижоди ХИХ аср ўрталарида яшаган реалист рассомларга таъсир кўрсатган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил