Жероме Давид Салингер (талаффузи: Жером Девид Селинжер; 1-январ, 1919, Неw Ёрк[1] — 27-январ, 2010, Корниш, Неw Ҳампшире) — америкалик ёзувчи. Унинг энг машҳур асари Тҳе Cатчер ин тҳе Ре („Жавдарзордаги ҳалоскор“).

Жероме Давид Салингер

Салингер Манҳаттанда ўсган, ўрта синфларда ҳикоялар ёза бошлаган. Унинг бир неча қисқа ҳикоялари 1940-йилларнинг бошларида нашр этилган. Улар Wҳит Бурнетт асос солган „Сторй“ журналида чоп этилган[2]. Салингер Иккинчи жаҳон урушида қатнашган. 1948-йилда у, танқидчилар томонидан баланд баҳоланган „А Перфеcт Дай фор Бананафиш“ номли асарини, Тҳе Неw Ёркер журналида чоп этади. 1951-йилда Салингер „Тҳе Cатчер ин тҳе Ре“ номли романини нашр этади. Бу роман дабдабали муваффақиятга эга бўлади. Бу асар ёш авлодга катта таъсир кўрсатди ва ҳалигача энг кўп ўқиладиган асарлардан бири ҳисобланади. Асар йилига 250 минг нусхада чоп этилади.

Муаллифнинг „Тҳе Оcеан Фулл оф Боwлинг Баллс“ номли ҳикояси ҳеч қаерда чоп этилмаган. Аммо ушбу китоб Принcетон университетининг кутубхонасида мавжуд. Фақатгина университет талабалари ҳикояни ўқиш имкониятига эгадир. Салингернинг вафотидан 50 йил ўтгач, яъни 2060-йил 27-январ куни „Тҳе Оcеан Фулл оф Боwлинг Баллс“ оммабоп нашр этилади.

Салингер 27-январ 2010-йилда Неw Ҳампширедаги уйида 91 ёшида вафот этди[3].

Манбалар

  1. ↑ „ЖД Салингер | Тимелине оф Мажор Эвенц | Америcан Мастерс | ПБС“ (эн-УС). Америcан Мастерс (2014-йил 16-январ). Қаралди: 2019-йил 29-декабр.
  2. ↑ "Ж. Д. Салингер". ЭХПЛОРИНГ Новелс. Детроит: Гале, 2003. Wеб. Новембер 9, 2010.Андоза:Вс
  3. ↑ Италиэ, Ҳиллел „'Cатчер ин тҳе Ре' Аутҳор Ж.Д. Салингер Диэс“. АБC Неwс (2010-йил 28-январ). Қаралди: 2010-йил 28-январ.

Ҳаволалар