Жеррй оф тҳе Исландс
„Жеррй оф тҳе Исландс: А Труэ Дог Сторй“ – америкалик ёзувчи Жаcк Лондоннинг романи[1]. Асар илк бор 1917-йилданашр этилган бўлиб, бу Лондоннинг сўнгги асарларидан бири ҳисобланади. Роман воқеалари Малаита оролида — Соломон ороллари архипелагининг бир қисми бўлган ҳудудда кечади. Бу орол 1893-йилда Британия протекторатига айланган. Асарнинг бош қаҳрамони — ирланд терер зотига мансуб Жеррй лақабли ит. У Мичаэл лақабли бошқа итнинг укаси бўлиб, Жаcк Лондон кейинчалик унга бағишлаб Мичаэл, Бротҳер оф Жеррй номли алоҳида роман ҳам ёзган.
|
Дастлабки нашр муқоваси | |
| Муаллиф(лар) | Жаcк Лондон |
|---|---|
| Мамлакат | Америка Қўшма Штатлари |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | Илмий-бадиий адабиёт |
| Нашр этилган санаси | 1917 |
| Нашриёт | Тҳе Маcмиллан Cомпанй |
| Саҳифалар сони | 348 |
| ИСБН | 978-1589635012 (2002-йилги нашр) |
| Кейингиси | Мичаэл, Бротҳер оф Жеррй |
Асар яратилиш тарихи

Муқаддимада Жаcк Лондон ўзи саёҳат қилган Минота кемаси ҳақида сўз юритади. Бу кема Соломон ороллари яқинида ҳалокатга учраган эди. Ҳалокатдан сўнг Эугениэ кемасининг капитани Келлар Жаcк Лондонга ёрдам бериб, уни қутқаради, бироқ кейинчалик капитан канибаллар қўлида ҳалок бўлади. Лондон, шунингдек, Британия Соломон ороллари резидент-комиссари C. М. Wоодфорддан олган мактуби ҳақида ҳам ёзади. Бу мактубда Wоодфорд қўшни оролда ўтказилган жазолаш экспедицияси ҳақида маълумот берган. Экспедициянинг иккинчи мақсади эса Жаcк Лондоннинг ҳалок бўлган дўстларининг жасадларини излаш бўлган. Минота кемасидаги саёҳат вақтида Жаcк Лондон ва унинг рафиқаси Пеггй исмли ирланд терер зотига мансуб итни топишади. Улар Пеггйни шунчалик ёқтириб қолишадики, кема ҳалокатидан сўнг Лондоннинг рафиқаси итни яширинча ўғирлаб олиб кетади.
Сюжети
Жеррй Санта Исабел оролида, яъни Соломон ороллари архипелагининг бир қисмида туғилган. Унинг эгаси Мр. Ҳаггин бўлиб, у плантацияда қўриқчи сифатида ишлаган ва Жеррйни қора қулларни қувиш учун ишлатган. Ҳаггин кейинчалик Жеррйни Аранги кемасининг капитани Мр. Ван Ҳорнга топширади, бироқ шарт қўяди: агар бирор ёмон кор-ҳол юз берса, итни қайтариб бериш керак бўлади. Аранги кемаси плантацияларда уч йил ишлаш учун алдов йўли билан олиб келинган ишчиларни ташиш билан шуғулланган. Кема Малаита оролида тўхтаганида, маҳаллий аҳолининг ҳужумига учрайди, натижада капитан ва кемачи ўлдирилади. Жеррйни кемадан тепиб туширишади, кема эса талон-торож қилиниб, ёқиб юборилади. Жеррйни денгизда бир бола топиб, қирғоққа олиб чиқади. Кейинчалик уни қишлоққа олиб боради. У ерда қабила бошлиғи Башто Жеррйни маҳаллий ит зотини яхшилаш учун ишлатишга қарор қилади. Жеррйга табу (муқаддас, тегилмас) мақоми берилади ва у қабила орасида яшай бошлайди.
Жеррй маҳаллий сеҳргар Агно уни қурбонлик қилишга қарор қилмагунча тинчгина ҳаёт кечирарди. Агно Жеррйнинг табу мақомини енгиш учун уни муқаддас мегапода қушига ҳужум қилишга ундайди, чунки бу қуш ҳам табу ҳисобланарди. Жеррй бошлиқ Башта учун сақланаётган қуш тухумларини ўғирлайди. Тўртинчи қушни ўлдираётганда уни кўриб қолишади. Қушнинг табу мақоми Жеррйникидан юқори бўлгани учун, итни қурбон қилиш мумкин бўлади. Бироқ, кекса кўр Наласу кутилаётган қасосдан ўзини ҳимоя қилиш мақсадида Жеррйни битта чўчқа эвазига сотиб олади.
Орадан кўп ўтмай, қишлоқ Аранги кемасининг йўқотилиши учун жазолаш мақсадида британлар томонидан босқинга учрайди ва бутунлай вайрон қилинади. Бу ҳужумда Наласу ҳалок бўлади, Жеррй эса қочиб, ўрмон ичига яширинади. У узоқ вақт ўрмонда яшайди, лекин кейинчалик одамларни излай бошлайди. Қирғоққа чиқиб, узоқдан бир кемани кўради ва у Аранги деб ўйлаб, қадрдон капитани Ван Ҳорнни яна кўриш умидида денгизга сакрайди. Аммо бу аслида дунё бўйлаб саёҳат қилаётган Ариэл яхтаси бўлади. Кема бортидаги одамлар сувда курашаётган итни пайқаб, уни қутқариб олишади.
Экипаж аъзоларидан бири итни таниб қолади ва бу Санта Исабел оролидаги Мр. Ҳаггиннинг ити эканини айтади. Орадан кўп ўтмай, Ариэл яхтаси Тулаги портига етиб келади. У ерда комиссар Мр. Ҳаггинни танийди ва унга хабар юборади. Мр. Ҳаггин бошқа ит — Мичаэл (Жеррйнинг укаси) билан оролга сузиб келади. Шу тариқа икки ака-ука ит Жеррй ва Мичаэл бир-бирини топишади, аммо атиги ўн кун ўтиб, яна ажралиб кетишади. Жеррй Ариэл яхтаси эгаси Вилла билан бирга кетади, Мичаэл эса оролда қолади. Орадан бир неча йил ўтиб, улар яна Калифорнияда учрашишади[2].
Манбалар
- ↑ „Жеррй оф тҳе Исландс: А Труэ Дог Сторй бй Жаcк Лондон“. Гоодреадс. гоодреадс.cом. Қаралди: 2016-йил 29-июн.
- ↑ „ЖЕРРЙ ОФ ТҲЕ ИСЛАНДС Неw Ёрк, Тҳе Маcмиллан Cомпанй, 1917.“. Сонома Стате Университй. лондон.сонома.эду. 2017-йил 8-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 29-июн.
Ҳаволалар
- Профиле он Гоогле Боокс[сайт ишламайди]