Жессиcа Элин Мариа Ландстрöм (1984-йил 12-декабр) - собиқ швед футбол ҳужумчиси, 2008-йилги Олимпия футбол турнирида, 2009-йилги УЭФА аёллар чемпионатида ва 2011-йилги ФИФА аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Швеция аёллар футбол терма жамоаси таркибида ўйнаган. Клуб даражасида у Дамаллсвенсканнинг Джургåрденс ИФ, Ҳаммарбй ИФ ДФФ, Линкöпингс ФC ва Коппарбергс/Гöтеборг ФC жамоаларида ўйнаган. Германиянинг Франкфурт ФФC ва АҚШнинг Скй Блуэ ФC клублари билан шартнма имзолаган.

Жессиcа Ландстрöм
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жессиcа Элин Мариа Ландстрöм[1]
Таваллуд санаси 1984-йил 12-декабр (1984-12-12) (41 ёш)
Таваллуд жойи Наcка, Швеция
Бўйи 1.80 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1995—1997 Лира Лулеå БК
1998—1999 Валлентуна БК
2000 Тäбй ФФ
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2001—2004 Джургåрденс ИФ
2005—2007 Ҳаммарбй ИФ ДФФ
2007—2009 Линкöпингс ФC 39 (23)
2010 Скй Блуэ ФC 9 (0)
2010—2012 1. ФФC Франкфурт 29 (9)
2012 Джургåрденс ИФ 15 (6)
2013 Коппарбергс/Гöтеборг ФC 19 (0)
Миллий терма жамоа
2005—2007 Швеция У-23 9 (3)
2007—2012 Швеция[2] 64 (19)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клубдаги карераси

Фаолиятини Джургåрденсда тўрт йиллик фаолияти билан бошлаган Ландстрём 2005—2007-йилларда Ҳаммарбй ИФ ДФФда ҳужумчи сифатида ўйнаган. Швеция терма жамоасидаги дебюти ва биринчи голидан бир неча ҳафта ўтгач, у Линкöпингс ФC томонидан кетган Фрида Öстберг ўрнига шартнома имзоланиб ўз таркибларига қўшиб олишган[3]. Трансфер унинг маошини қарийб олти бараварга кўпайтирди; Ҳаммарби билан бирга бўлганида, у ойига тахминан 500 доллар ишлаб топган, у Линкöпингсда ўйнаб, 3000 долларгача пул ишлаган[4]. У бу трансфер 2008-йил Пекин Олимпиадасида бўладиган миллий терма жамоада ўз ўрнини қўлга киритишга ёрдам беради деган ниятда бўлган.

Ландстрём 2008-йилда 17 ўйинда 11 та гол урди ва 2009-йилги мавсумда ҳам Линкöпингсда қолишга қарор қилди[5] бу мавсумда клуб лига ва кубокни ўзлариники қилишди. У Швеция кубоги финалида 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган Умеа дарвозасига гол урган[6].

2009-йил ноябр ойида Ландстрöм Американинг WПС жамоаси Скй Блуэ ФC билан профессионал шартнома имзолади[7]. Скй Блуэ учун тўққизта ўйиндан учтасини асосий таркибда бошлаганидан сўнг, 2010-йил июл ойида Франкфурт ФФC билан икки йиллик шартномани имзолаган. У Америка клубини етакчилик етишмаслиги учун танқид қилди ва Германияда ўйнаш аёллар ўртасидаги 2011-йилги Жаҳон чемпионатига яхшироқ тайёргарлик кўришига умид билдирди[8].

Ландстрöм 2012-йилнинг апрел ойида Джургåрденсга қайтиш бўйича келишувга рози бўлди, аммо Франкфурт ҳали ҳам УЭФА Аёллар Чемпионлар Лигасида иштирок этаётганлиги сабабли, немис клуби унинг мавсум охиригача[9] қолишини талаб қилди ва охир-оқибат унга клубни тарк этишга рухсат берилди.

2012-йилги мавсум охирида Джургåрденс қуйи лигага тушиб кетганида, Ландстрöм Коппарбергс/Гöтеборг ФК га ўтди. У Тйресö ФФга кетган Гётеборгнинг энг яхши тўпурари Кристен Пресснинг ўрнига тўғридан-тўғри шартнома имзолади[10]. Гöтеборгни тарк этгач, Ландстрём 2014-йилда ўйнамади, лекин 2015-йилги мавсум олдидан собиқ клуби Ҳаммарби билан машғулот ўтказган[11].

Халқаро карера

15 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги минтақавий турнирда энг яхши тўпурар бўлганидан сўнг, у ёшлар терма жамоаларига чақирув олмади[12]. У 2007-йил 8-ноябрда Данияга қарши Швеция терма жамоаси сафида дебют қилди, 4 – 2 ҳисобидаги ғалабага эришилган ўйинда ўзининг биринчи халқаро голини урди[13]. У 21ва 23 ёшлилар терма жамоасида ҳам ўйнаган.

Ландстрöм Жаҳон кубоги бронза медали билан

У 2008-йилги Олимпиада ўйинлари учун мураббий Томас Деннербининг таркибига киритилган. Бу унинг биринчи йирик чемпионлиги эди ва у биринчи навбатдаги ҳужумчилар Лотта Шелин ва Виктория Санделл Свенссон билан бирга ўйнашни хоҳлади. Ландстрём Хитойда тўртта ўйинда майдонга тушди ва УЭФА Аёллар Евро-2009 миллий терма жамоасидаги ўрнини сақлаб қолди[14].

2011-йилги ФИФА аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Ландстрём гуруҳ босқичида Колумбия устидан ғалаба келтирган голни[12] урди, Швеция ярим финалга чиқди. У Швецияга Франкфуртда якунда ғолиб бўлган Японияга 3 – 1 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинда захирадан майдонга тушган. Швеция Синшеймда Франсияни 2 – 1 ҳисобида мағлуб этиб, учинчи ўринни қўлга киритди, бу ўйинда Ландстрём захирада қолган.

Ландстрöм 2012-йилги Лондон Олимпиадасида Швеция терма жамоасига киритилган, аммо ўйнамаган[15].

Шахсий ҳаёти

Профессионал футболчи бўлишдан олдин у машинасозлик бўйича магистратурада ўқиган[16].

Ютуқлар

Клуб

Shvetsiya Джургåрденс ИФ

  • Дамаллсвенскан[17] (2): 2003, 2004
  • Свенска Купен (1): 2004-йил

Shvetsiya Линкöпингс ФК

  • Дамалсвенскан (1): 2009-йил
  • Свенска Купен (2): 2008, 2009
  • Суперкубок (1): 2009-йил

Germaniya Франкфурт ФФC

Shvetsiya |Коппарбергс/Гöтеборг ФК

  • Суперкубок (1): 2013-йил

Шахсий ютуқлар

  • Швецияда йилнинг энг яхши футболчиси[18](1): 2008-йил

Манбалар

  1. ↑ „Гоалсcорерс“. УЭФА. Қаралди: 18-сентабр 2011-йил.
  2. ↑ „Дамландслагсспеларе 1973–2014“ (шведча). Сwедиш Фоотбалл Ассоcиатион. Қаралди: 4-май 2015-йил.
  3. ↑ Андерс Нилссон. „Жессиcа Ландстрöм тилл ЛФC“. линкопингфc.cом. Қаралди: 24-октабр 2007-йил.
  4. ↑ Мац Брåстедт. „Лöнеклиппет“. эхпрессен.се. Қаралди: 11-декабр 2007-йил.
  5. ↑ „Жессиcа Ландстрöм станнар и Линкöпинг“ (шведча). Эхпрессен (7-ноябр 2008-йил). Қаралди: 4-май 2015-йил.
  6. ↑ Дутт, Сужай. „Линкöпинг беат Умеå фор Сwедиш Cуп“. УЭФА (14-октабр 2009-йил). Қаралди: 4-май 2015-йил.
  7. ↑ „Скй Блуэ ФC Аддс Сwедиш Интернатионал Жессиcа Ландстрöм“. НЖ.cом (1-декабр 2009-йил). Қаралди: 23-сентабр 2021-йил.
  8. ↑ Ав Женс Брандберг. „Ландстрöм брйтер контрактет - клар фöр Франкфурт“ (шведча). Эхпрессен (21-июл 2010-йил). 5-июл 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-сентабр 2011-йил.
  9. ↑ „1. ФФC Франкфурт режеcц Жессиcа Ландстрöм эарлй релеасе фром cонтраcт то жоин Джургåрденс“. Wомен'с Соccер Унитед (8-апрел 2012-йил). 7-апрел 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-апрел 2012-йил.
  10. ↑ „Ландстрöм ин фор Пресс ат Гöтеборг“. УЭФА (7-январ 2013-йил). Қаралди: 25-май 2013-йил.
  11. ↑ Брåстедт, Мац. „Ландстрöм фундерар пå эн cомебаcк“ (шведча). Эхпрессен (8-январ 2015-йил). Қаралди: 4-май 2015-йил.
  12. ↑ 12,0 12,1 „Сwеден'с стрикинг дуо“. ФИФА (1-июл 2011-йил). 3-июл 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-сентабр 2011-йил.
  13. ↑ Жоҳан Лунделл. „Сверге кöрде öвер Данмарк“. СВТ.се. 9-ноябр 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-октабр 2007-йил.
  14. ↑ „Жессиcа Ландстрöм“. УЭФА (10-сентабр 2009-йил). Қаралди: 4-май 2015-йил.[сайт ишламайди]
  15. ↑ „Wомен'с Олймпиc Фоотбалл Тоурнамент Лондон 2012 – Лист оф Плаерс Сwеден“. ФИФА (24-июл 2012-йил). 4-август 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 25-май 2013-йил.
  16. ↑ Магда Гад. „Жессиcа Ландстрöм, Åрец нйкомлинг“ (шведча). ҚХ (18-ноябр 2008-йил). Қаралди: 18-сентабр 2011-йил.
  17. ↑ ҳттп://www.дифаркивет.се/диф_см_гулд_сениорер.пдф (Wайбаcк Мачине сайтида 30-июн 2019-йил санасида архивланган) [формациз УРЛ ПДФ]
  18. ↑ „Öврига утмäркелсер — фогис.се“. 2014-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-июн.