Jessie Bonstelle
Жессиэ Бонстелле (асл исми Лаура Жустине Бонестеэл; 1871-йил 18-ноябр[1][2] — 1932-йил 14-октябр) — америкалик театр режиссёри, актриса ва драма труппаси раҳбари. Онасининг қо'ллаб-қувватлаши билан ёшлигиданоқ театрда қўшиқ айтиб, роллар ижро этган. Кейинчалик у машҳур етакчи актриса бўлиб етишган ва Бродwайда бир неча бор чиқишлар қилган. Со'нгра, режиссёр сифатида фаолият юритиб, кўплаб театр труппаларини бошқарган. Бродвей спектаклларига раҳбарлик қилган, таниқли актёрларга айланган кўплаб ёш исте’додларни тарбиялаган. 1925-йилда Детроит шаҳрида о'зининг театрини ташкил этган. 1928-йилда Детроит Cивиc Тҳеатре (Детроит Фуқаролик Театри) сифатида қайта ташкил этилган ушбу театр, Америка Қо'шма Штатларидаги биринчи фуқаролик театрларидан бири бо'лган ва унинг услуби бошқа жамоа театрларига та'сир ко'рсатган. Уни "ХХ аср бошларида саҳна режиссёрлигида янги йўл очган аёллардан бири" деб та’рифлашган[3] .
| Жессиэ Бонстелле | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Лаура Жустине Бонестеэл 30-ноябр 1871-йил |
| Вафоти |
14-октябр 1932-йил (60 ёшда) Детроит Мичиган Америка Қўшма Штатлари |
| Касби | Театр менежери, режиссёр, актриса |
Болалик даври
Бонстелле Ню-Ёркдаги Рочестер шаҳрининг чеккасида жойлашган Греция шаҳри яқинидаги отасининг фермасида Ҳелен ва Жосепҳ Бонестеэл оиласида саккиз ака-уканинг энг кичиги бўлиб туғилган[4][5]. У 1871-йил 18-ноябрда дунёга келган[1][3]. Дастлаб фамилияси Бонестеэл бўлган. Кейинчалик у уни Бонстеллега ўзгартирган. Бу ўзгариш театр э’лонида фамилиясининг хато ёзилганини кўргандан сўнг юз берган[4][6].
Ўзи ҳам актриса бўлишни орзу қилган Бонстелленинг онаси қизига уйда ўқиш, ёзиш, қўшиқ айтиш, рақс тушиш ва ҳатто Шекспир асарларини ёддан ўқишни ўргатган. Жессининг илк оммавий чиқиши икки ёшида черковда ичкиликка қарши қўшиқлар куйлаш бўлган[4]. Ҳелен қизида актёрликка бўлган иштиёқни яқин атрофдаги Рочестер шаҳридаги театрларга тез-тез олиб бориш орқали уйғотган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Жессиэ Бонстелле биограпҳй“. Энcйcлопедиа.cом. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
- ↑ 1875,1880 cенсус реcордс „Анcестрй.cом“. Анcестрй.cом. Қаралди: 2022-йил 20-ноябр.
- ↑ 3,0 3,1 Флиоцос, Анне; Виэроw, Wендй. Америcан Wомен Стаге Диреcторс оф тҳе Тwентиэтҳ Cентурй. Урбана: Университй оф Иллиноис Пресс, 2008 — 87–94-бет. ИСБН 9780252032264.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Нотабле Америcан Wомен, 1607–1950: А Биограпҳиcал Диcтионарй, Волуме 1. Ҳарвард Университй Пресс, 1971 — 200–202-бет. ИСБН 0674627342.
- ↑ „ЖЕССИЭ БОНСТЕЛЛЕ, АCТРЕСС, ИС ДЕАД“. Неw Ёрк Тимес (1932-йил 15-октябр), с. 15. Қаралди: 2014-йил 1-ноябр.
- ↑ Шиллинг, Донован А.. Рочестер: Лабор анд Леисуре. Чарлестон, СC: Арcадиа Публишинг, 2002 — 100-бет. ИСБН 9780738510422.
Ҳаволалар
Викиомборда „Жессиэ Бонстелле“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.