Jessie Buckley
Жессиэ Буcклей (1989-йил декабр ойида туғилган[1]) — ирландиялик актриса ва қўшиқчи. У фаолияти давомида Осcар, икки маротаба Бафта, Аcтор, Олтин глобус, Cритиcс' Чоиcе ҳамда Лауренcе Оливиэр каби мукофотларга сазовор бўлган. Буcклей актрисалик фаолиятини
2008-йилда И'д До Анйтҳинг номли ББC истеъдодлар танлови орқали бошлаб унда иккинчи ўринни эгаллаган[2]. У Қироллик драмма санъат академиясини тугатган. Дастлабки экран ролларини Wар & Пеаcе (2016) ҳамда Табоо (2017) каби ББC телесериалларида ижро этган. Буcклей кино соҳасидаги дебютини бош рол билан Беаст (2017) филмида амалга оширди. Шундан сўнг у Wилд Росе (2018) мусиқий филмида қишлоқ мусиқачиси бўлишни орзу қилган қаҳрамон ролини ижро этиб, эътирофга сазовор бўлди. Мазкур рол унга „Энг яхши бош ролдаги актриса“ номинациясида БАФТА мукофотига номзодлик келтирди.
Буcклей фаолияти И’м Тҳинкинг оф Эндинг Тҳингс (2020), Мен (2022), Wомен Талкинг (2022) ҳамда Wиcкед Литтле Леттерс (2023) филмларидаги бош роллари орқали ривожланди. У Тҳе Лост Даугҳтер (2021) психологик драма филмида муаммоли она образи учун „Энг яхши иккинчи пландаги актриса“ номинациясида БАФТА ҳамда Осcар мукофотлари учун номзод қилиб кўрсатилди. Буcклей тарихий драма Ҳамнет (2025) филмида Агнес Шакеспеаре образини ижро этиб, кенг эътирофга сазовор бўлди. У „Энг яхши актриса“ йўналишида Олтин глобус, БАФТА, Аcтор ва Осcар қўлга киритди.
Буcклей телевидения соҳасида ҲБОнинг Чернобйл мини сериали (2019) ва Фарго (2020) сериалининг тўртинчи мавсумида суратга тушган. Саҳна фаолияти давомида 2021-йилги Wест Энд саҳнасининг янгиланган талқинда намойиш этилган Cабарет мусиқий спектаклида Саллй Боwлес образини ижро этган. Шу роли учун у „Мусиқий филмдаги энг яхши актриса учун Лауренcе Оливиэр мукофоти“ йўналишида Лауренcе Оливиэр мукофотини қўлга киритган. 2022-йилда Бернард Бутлер билан ҳамкорликда Фор Алл Оур Дайс Тҳат Теар тҳе Ҳеарт номли албомни чиқарди. Мазкур албом 2022-йилги Мерcурй мукофоти қисқа рўйхатига киритилган.
Ҳаёти ва таълими
Жессиэ Буcклей 1989-йил декабр ойида Керрй округининг Килларней шаҳрида Марина ва Тим Буcклей оиласида туғилган[1]. Унинг бир укаси ва уч синглиси бор. У ирландиялик Мадге Cлиффорднинг чевараси ҳисобланади.
У Тҳурлес шаҳридаги Урсулине номли қизлар оърта мактабида таҳсил олган. Ушбу мактабда унинг онаси вокал мураббийи бўлиб ишлайди. Буcклей мактаб давридаёқ саҳна асарларида иштирок этган. Ўқув жараёнида бир қатор эркак ролларини ҳам ижро этган, жумладан, Wест Сиде Сторй мусиқий асаридаги Тони ҳамда Чесс спектаклидаги Фредди Трампер роллари шулар жумласидандир. У Ирландия қироллик мусиқа академияси фортепиано, кларнет ва арфа йўналишларида саккизинчи даражагача таҳсил олган ва Типперарй Милленниум Орчестра оркестри аъзоси бўлган. Қўшиқчилик ва актёрлик маҳоратини ошириш мақсадида Ассоcиатион оф Ириш Мусиcал Соcиэтиэс томонидан ташкил этилган ёзги машғулотларда қатнашган. Айнан шу ерда истеъдодли актриса сифатида тан олинди ва Лондондаги драма мактабларига ҳужжат топширишга рағбатландирилди. Бироқ И’д До Анйтҳинг танловида иштирок этишдан аввал икки драма мактабига қабул қилинмаган, улардан бири танловдаги илк саралашдан бир кун олдин рад жавобини берган.
Буcклей кейинчалик Қироллик драма санъат академияси таҳсил олиб, 2013-йил январ ойида уни муваффақиятли тамомлаган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Мурпҳй, Грег. „Wҳо ис Жессиэ Буcклей? Керрй стар гец фирст Осcар нод фор 'Тҳе Лост Даугҳтер'“ (эн). Ириш Эхаминер (2022-йил 9-феврал). 2022-йил 4-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 4-сентябр. „Жессиэ Буcклей wас борн ин Килларней, Cо Керрй, ин Деcембер 1989 анд ис тҳе элдест оф оне бротҳер анд тҳреэ систерс.“.
- ↑ Ифтикҳар, Асйиа „Фанс редисcовер Осcар фронтруннер Жессиэ Буcклей'с реалитй ТВ шоw агед 17“ (эн). Метро (2026-йил 15-март). Қаралди: 2026-йил 16-март.
Ҳаволалар
- Жессиэ Буcклей ат тҳе Бритиш Филм Институте
- Жессиэ Буcклей дискографияси Дисcогсда
- Жессиэ Буcклей ат ИМДб
| Викиомборда „Жессиэ Буcклей“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |